Aмалий машғулот Дитерпеноидлар: ретинол, ретиналь. Тетратерпеноидлар (каротиноидлар), β-каротин


Download 0.87 Mb.
bet2/4
Sana05.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1166951
1   2   3   4
Bog'liq
3-Aмалий машғулот

Ретинол (витамин А, 1,1,5-триметилциклогексен-5-ил-6)-(3,7-диметилнонатетраен-2,4,6,8-ол-1) ёғда эрийдиган витамин, антиоксидант. Тоза холда турғун эмас, ўсимлик ҳамда ҳайвон манбаларда учрайди. Шунинг учун ретинол ацетат ва ретинол пальмитат кўринишида ишлаб чиқарилади ва ишлатилади. Организмда β-каротиндан синтезланади. Кўз кўриши, суяк ўсиши, тери ва соч соғломлигига иммун тизимининг нормал ишлашига жуда муҳим.





Ретинол, А витаминининг спиртли шакли бўлиб, организмда ретиналгача (А витамининг альдегиди) ва ретиноик кислотагача (спирт гуруҳини ўрнига карбоксил гуруҳи ҳосил бўлади) оксидланади. А витамини пальмитат ва сирка кислоталарининг эфирлари (ретинилпальмитат ва ретинилацетат), шунингдек ретинилфосфат шаклларида жигарда сақланади.




11-цис ва транс-ретиналнинг молекуляр структураси



Кўриш пигменти молекуласининг нур квантини ютилиши натижасида
11-цис –ретинал хромофорининг тўлиқ транс-ретиналга изомерланиши


Тритерпенлар
Ушбу тузилиши мураккаб бўлган табиий терпенлар 6 изопреноид бирликлардан ташкил топган. Тритерпенлар эркин ҳолатда ҳамда глюкозид (сапонин) кўринишида учрайди. Ҳайвон организмларда топилган тритерпенлардан сквален ва ланостерин, шунингдек, денгиз умуртқасизликлар тритерпенларини айтиб ўтиш керак. Кенг тарқалган табиий тритерпенлар амирин ёки олеанан синфининг хосилалари деб ҳисобланади. Амирин гликозидлари женьшень ва хитой лимон ўтининг таркибига киради. Полиз экинларида тритерпенларнинг (кукурбитацин номли) катта гуруҳи (50 бирикмагача) мавжуд.
Ширинмия (Glycyrrhiza Glabra)-ўсимлигида ҳам тритерпеноидлар мавжуд. Ширинмия илдизининг ширин таъм берадиган асосий компонентларидан бири бу глицирризин кислотасидир. Ширинмия илдизида глицирризин кислота натрий, кальций, магний тузлари кўринишида бўлади. “Глицирризин” атамаси билан тозаланмаган гликозид ҳамда бошқа тритерпенларнинг гликозидлар йиғиндисини кўрсатадилар. Унинг илдизидаги миқдори ўсиш жойига боғлиқ.(1)

Ширинмия илдизидаги глицирризин миқдори





Ишлаб чиқарувчи мамлакат

Глицирризин,%

Намлиги,%

Кул,%

Исроил

16

16

6

Эрон

25

17

7

Испания

10-16

11-17

-

Италия

7-17

12-18

3-5

Ҳитой

22-30

12-14

12-14

СССР

25-39

8-16

7-19

Сирия

15-27

14-16

6-10

АҚШ

16-26

13-19

5-7

Глицирризинни кўп компонентлиги унинг гликозид йиғиндисини кислотали гидролиз ва хроматографирлаш натижасида ажратиб олинган минор агликонлар бўйича хулоса чиқариш мумкин. Адабиётда 24 минор агликон ажратиб олингани маълум (3). Шунингдек глициррет кислотасининнг иккита минор гликозид тузилиши тўғрисида ҳам маълумотлар бор. Глициррет кислотаси глицирризин кислотасидан фарқли улароқ углевод занжирида глюкурон кислотасини тутмайди. Иккала гликозид – глабранин А ва В – мураккаб тузилишга эга бўлиб, С-3-гидроксил ва кабоксил гуруҳлари билан боғланган углевод занжирига эга. (рис.2-3 и 2-4).


Минор агликонларга қуйидаги тритерпенлар киради: α,β-тўйинмаган кетогуруҳ тутганлар, дезоксихосилалари ва диен кислоталари. Биринчи, энг катта гуруҳга гицирретол (4), ликвирит кислота (9), 18α-Н-глициррет кислотаси (6-8), 24-гидроксиглициррет кислотаси(9), 18α-гидроксиглициррет кислотаси (10), изоглабролид (11), 21α-гидроксиизоглабролид (4), 24-гидроксиликвирит кислотаси (12), глабрат кислотаси (13,14), глабролид (15), ликвор кислотаси (16), 28-гидроксиглициррет кислотаси (17), 18β-гидроксиглициррет кислотаси (10) ангидроглициррет кислотаси (18), глабрин кислотаси (14), 24-гидрокси18α-Н-ликвирит кислотаси (12).
12-олеанен ҳосилалари 11-дезоксиглициррет кислотаси (19), 24-гидрокси-11-дезоксоглициррет кислотаси (9), 11-дезоксоглабролид (15), 11-дезоксоглабрат кислотаси ва ликвиридил кислотаси (12) билан кўрсатилган. Тўртта диен кислота ажратилиб, уларнинг жуфтлари қўш боғ жойлашиши билан фарқ қиладилар. Қўш боғнинг гетероаннуляр тизимига глипаллилдифлорат кислота ва унинг 24-гидроксихосиласи эга.
Ширинмия тритерпеноидлардан β-амирин (26) ва лупан-3β-ол (28) маълум. Ширинмия илдизида глицирризин кислотадан агликон тузилиши ва углевод занжири билан фарқ қиладиган гликозидлар мавжуд.
Урал ширинмияси-Glycyrrhiza Uralensis- илдизида тритерпенлар гликозидлари таркибида 90 % глицирризин кислотаси бор. Япон олимлари 11 гликозидларни ажратиб олиш ва идентификация қилишга муяссар бўлдилар. (33-39). Энг катта гуруҳни глицирризин кислотасига ўхшаш бўлган диглюкуронид углевод занжирига эга гликозидлар ташкил этади. Уларга ликорис-сапонинлар кириб, молекулаларнинг хусусиятларидан бири агликон тузилиши билан фарқ қилишидир.
Glycyrrhiza inflata Batal. Ширинмия илдизидан глицирризин кислота (1,5%), апиоглицирризин (0,32%), арабоглицирризин (0,14%), ва ликорис-сапонинлар(0,05-0,15%) ажратиб олинган.(29,33).
Жанубий Уралда ўсаётган G.korshinskyi Grig. Ширинмия илдизидан 11,7%-гача глицирризин кислотаси ажратиб олинган.
Ширинмиянинг ширин турига кирадиган G.aspera Pall. глицирризин кислотасидан ташқари тритерпен глюкуронидларга эга. (27)
G.echinata L. ширин турларига кирмайди ва глицирризин кислотани чиқармайди. Ширинмия илдизининг гликозидлар гидролизи натижасида мацедоник ва изомацедоник ажратиб олинди. (48,56-59).
G.pallidiflora Maxim ҳам ширин эмас ва сапонинлар ҳамда мацедонозидга эга.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling