Aмалий машғулот Дитерпеноидлар: ретинол, ретиналь. Тетратерпеноидлар (каротиноидлар), β-каротин


Download 0.87 Mb.
bet3/4
Sana05.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1166951
1   2   3   4
Bog'liq
3-Aмалий машғулот

Тетратерпенлар
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг сариқ ва олов ранг пигментлари асосан тетратерпенларга боғлиқ. Л.Цехмайстер, О.Ислер,П.Каррер олимларининг ишларида тетратерпенлар ўрганилган ва айримлари синтез қилинган. Тетратерпенлар орасида маълум бўлган каротинлар (А провитамини), ксантофиллар, ликопинлар ва ксантинлар озиқ-овқат саноатида бўёқлар сифатида ишлатилади.
Тетратерпенлар саккизта изопрен бирликлардан ташкил топиб, С40Н64 молекуляр формулага эга.



Каротиноид

Кўпгина тетратерпенлар, шу жумладан каротиноидлар, ксантофиллар кимёвий модификацияланган бўлиб, уларда кислород тутган функционал гуруҳлар мавжуд.


Каротиноидлар – (лот. carota –сабзи ва юнон. eidos -тур), бактерия, сув ўти, замбуруғ, олий ўсимлик, баъзи денгиз губкалар, кораллар ва бошқа организмлар орқали синтезланадиган сариқ рангдан то қизил-олов ранггача бўлган табиий пигментлар бўлиб, гуллар ва меваларнинг рангини таъминлайди.

Каротин, ликопин ва бошқа каротиноидлар кўпгина мева ва сабзавотларга олов рангини беради.
Эмпирик формуласи С40Н56. Барча ўсимлик баргларида, шунингдек, сабзида, наъматак мевасида ва бошқаларда учрайди.
Каротиноидлар учта гуруҳга бўлинади:

  1. Ациклик структурали каротиноидлар;

  2. Дициклогексан каротиноидлар -углеводород занжирининг оҳирида иккита циклогекан фрагментига эга бўлган молекулалар;

  3. Моноциклогексан каротиноидлар - углеводород занжирининг битта учида циклогекан фрагментига эга бўлган молекулалар.

Каротиноидларнинг– сариқ ёки олов рангли кристалл моддалар. Сувда эримайди, озроқ спиртда; қутбсиз органик эритувчиларда (хлороформ, петролей эфир, бензин), мойларда яхши эрийди. Эритмалари сариқ рангдан то олов ранггача бўлади ва сарғиш-яшил флуоресценцияга эга.


Каротиноидлар ҳаво кислороди билан осон оксидланади, узун алифатик занжири ва тўйинмаган боғларнинг кўплиги уларни ёруғликда бузилишига олиб келади. Кислотали муҳит оксидланишини тезлаштиради.
2012 йилда 600га яқин каротиноидлар тавсифланган. Таҳминан 50та каротиноидларни одамлар истеъмол қиладилар. Одам организмида каротиноидлар антиоксидант функциясини бажаради. Каротиноидлар провитамин А бўлиб, уларнинг орасида β-каротин энг муҳим ҳисобланади.
Ҳам витамин А, ҳам β-каротин онкологик касалликларни даволашда ишлатилади, шунингдек мия хужайра мембраналарини эркин радикаллар таъсиридан ҳимоялайди. Юрак қон-томир касалликларини олдини олишда β-каротиннинг антиоксидант таъсири жуда муҳим.
Каротиннинг иккита изомери мавжуд: α-каротин ва β-каротин. β-каротин мева ва сабзавотларнинг сариқ, олов ранг ва яшил баргларида учрайди. Масалан, исмалоқ, салат барги, томат, батат ва бошқаларда мавжуд.




Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling