Амалий машғулот мавзу: мушак тўҚимаси


Download 1.52 Mb.
bet4/5
Sana03.05.2020
Hajmi1.52 Mb.
#103033
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5202048175413659064

1 – силлик мушак ҳужайралар бойлама кесимда,

2 – силлик мушак ҳужайралар Кўндаланг кесимда,

3 – сийрак толали бириктирувчи тўқимали қатламлари ва қон томирлар.


Катта ўлчамда бойлама кесимида дуксимон шаклдаги силлиқ мушак ҳужайралари коринади. Улар оксифил боялган ва ҳужайра марказида кок рангда таёқчасимон ядро жойлашган. Мушак ҳужайралари тутамлар ҳосил қилади, улар сийрак бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатлам билан ажралган. Катта ўлчамда силлиқ мушак ҳужайралари озини ингичка қисми билан иккинчи миоцитнинг кенг қисмини қоплаганлигини кўриш мумкин.



Бажариладиган босқичлар:




Тадбир

Бажармади

Тўғри бажарди

1.

Микроскопни сўзлаш

0

15

2.

Препаратни предмет столига тўғри қойиш (бунда албатта препаратнинг ёпқич шишаси юқорига қараган болиши керак)

0

15

3.

Препаратни кичик объектив (8х) остида қараб чиқиш ва қовуқнинг силлиқ мушак тўқимасини аниқлаш.

0

15

4.

Катта объектив (40х) остида ҳар бир мушак ҳужайрасини, ва уларни ораб турган пардаларни ажратиш.

0

15

5.

Препаратга тавсиф бериш

0

40




Жами

0

100



Препарат № 2. Тилнинг кўндаланг тарғил скелет мушаги.
Тил мушак толалари 3 та йоналишда ўзаро перпендикуляр жойлашган тутамлар ҳосил қилади. Шунинг учун кичик ўлчамда бойлама ва Кўндаланг кесимда кок рангда мушак толалари коринади. Мушак толалари бойлама кесимда параллел жойлашган ленталар коринишига эга, уларнинг ядролари мушак толалари пардаларининг остида – сарколеммада жойлашагн. Ҳар бир мушак толасининг сийрак бириктирувчи тўқимали юпқа қатлам билан ўралган (эндомизий), препаратда улар мушак толаларининг орасида ингичка оч тасма шаклда коринади. Мушак толалари юзасининг баъзи жойларида йирик ядроли сателлит – ҳужайралар коринади.

Катта ўлчамда бойлама кесилган мушак толаларда Кўндаланг тарғилликни топиш, уларда миофибриллаларнинг қорамтир (анизотроп) ва оч (изотроп) дисклардаги кетма-кетлигини кўриш мумкин. Бу дисклар ён миофибриллаларда ҳам бир текисликда жойлашган. Эндомизийда миосателлитлар, кок нуқта коринишда бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг ядролари ва қон капиллярлари коринади.

Мушак толалари катта ўлчамда кўндаланг кесимда юмалоқ ёки бурчакли шаклга эга. Ядроси юмалоқ, периферияда жойлашган. Миофибриллалар кок нуқта шаклида бутун цитоплазма бойлаб коринади. Мушак толалари орасида эндомезий жойлашган.

Мушак толалари тутамлари орасида нисбатан кенг сийрак бириктирувчи тўқимали қатлам жойлашган (перимизий), унда қон томирлар, нервлар, ёғ ҳужайраларини кўриш мумкин.





Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling