Амалий машғулот мавзу: мушак тўҚимаси


Тилнинг кўндаланг-тарғил мушаги


Download 1.52 Mb.
bet5/5
Sana03.05.2020
Hajmi1.52 Mb.
#103033
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5202048175413659064


Тилнинг кўндаланг-тарғил мушаги.

Темирли гематоксилин билан боялган.
1 – бойлама кесимда мушак толалар, 2 – Кўндалангкесимда мушак толалар, 3 – бириктирувчи туқималиқатлам (эндомизий), 4 – қон томирлар, 5 – ёғ ҳужайралар.

Бажариладиган босқичлар:




Тадбир

Бажармади

Тўғри бажарди

1.

Микроскопни сўзлаш

0

15

2.

Препаратни предмет столига тўғри қойиш (бунда албатта препаратнинг ёпқич шишаси юқорига қараган болиши керак)

0

15

3.

Препаратни кичик объектив (8х) остида қараб чиқиш ва тилнинг Кўндаланг-тарғил тўқимасини аниқлаш.

0

15

4.

Катта объектив (40х) остида ҳар бир мушак толасини, ва толаларни ораб турган пардаларни ажратиш.

0

15

5.

Препаратга тавсиф бериш

0

40




Жами

0

100


Препарат № 3. Юракнинг кўндаланг тарғил мушак тўқимаси – миокард. Темирли гематоксилин билан боялган.

1 – юрак мушак толалари,

2 – кардиомиоцит ядроси,

3 – оралиқ диск,

4 – қон томирларини тутувчи бириктирувчи тўқимали қатламлар,

5 – иккита мушак толалари ўртасидаги анастомоз.


Кичик ўлчамда бойлама кесимда мушак толалари коринади, улар скелет мушак тўқималаридан фарқли олароқ бир-бири билан анастомозлар ҳосил қилади. Ҳужайралар занжирини ҳосил қилган мушак толалари – кардиомиоцитлар дейилади, улар бойлама кесимда тўғри бурчак шаклида коринади. Ҳужайранинг марказида овал шаклида ядро жойлашган. Катта ўлчамда Кўндаланг-тарғиллик коринади, уларда ҳам скелет мушагидаги каби анизотроп ва изотроп дискларнинг кетма-кетлиги кузатилади. Юрак мушак тўқимаси учун характерли белги оралиқ дискларнинг болишидир, оралиқ дисклар икки ён кардиомиоцитларнинг туташган жойидан ҳосил бўлади ва улар мушак толаларини бирлаштиради. Препаратда улар тоқ Кўндаланг чизиқ ҳолида коринади. Мушак толаларининг орасида сийрак бириктирувчи тўқимали қатлам ётади (эндомизий), мушак толаларининг анастомозлари бўлганлиги учун улар дуксимон шаклга эга.

Кардиомиоцитларнинг Кўндаланг кесимида улар юмалоқ ёки бурчакли шаклга эга, марказида йирик ядро жойлашган. Унинг атрофида катта ўлчамда қора нуқта коринишда миофибриллалар коринади. Мушак толаларининг орасидаги сийрак бириктирувчи тўқимада бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг ядролари ва қон капиллярлари коринади. Мушак толалари тутамларининг орасидаги бириктирувчи тўқимада юракнинг отказувчи системасини ҳосил қиладиган оч боялган миоцитларнинг тутамларини кўриш мумкин. Улар юмалоқ ёки нотўғри шаклга эга, ядроси йирик ва миофибриллаларнинг миқдори кам бўлганлиги учун оч боялади. Отказувчи кардиомиоцитлар қисқарувчилар каби тутамларга бирлашади, лекин улар ўзаро бутун юзаси бўйича бирлашади.



Бажариладиган босқичлар:




Тадбир

Бажармади

Тўғри бажарди

1.

Микроскопни сўзлаш

0

15

2.

Препаратни предмет столига тўғри қойиш (бунда албатта препаратнинг ёпқич шишаси юқорига қараган болиши керак)

0

15

3.

Препаратни кичик объектив (8х) остида қараб чиқиш ва юракнинг Кўндаланг-тарғил тўқимасини аниқлаш.

0

15

4.

Катта объектив (40х) остида ҳар бир мушак толасини, ва толаларни ораб турган пардаларни ажратиш.

0

15

5.

Препаратга тавсиф бериш

0

40




Жами

0

100


Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар

1. Anthony L. Mescher, Junqueira’sBasic Histology: Text and Atlas, 13-th ed.-2013 –559 р.

2. Zufarov K.A. Gistologiya: darslik - Toshkent, 2005 – 599 б.

3. Гистология: Учебник / Под ред. Афанасьева Ю.И., Юриной Н.А. – М.: Медицина, 2002 – 744 с.


Қўшимча адабиётлар

1. Tursunov E.A. Gistologiya: oquv qollanma, I qism - Toshkent, 2010

2. Tursunov E.A. Gistologiya: oquv qollanma, II qism - Toshkent, 2011. – 235б.

3. Улумбекова Э.А.и Челышева Ю.А.Гистология, эмбриология, цитология: Учебник./Под ред. 3-изд., перераб. и доп. - М.: «ГЭОТАР-Медиа», 2009. – 407 с.

4. Кузнецов С.Л., Мушкамбаров Н.Н. Гистология, цитология и эмбриология - М.:ООО «Медицинское информационное агентство», 2007. – 600с.

5. Кузнецов С.Л., Мушкамбаров Н.Н., Горячкина В.Л.Атлас по гистологии, цитологии и эмбриологии. – М.: МИА, 2010



6. Ross M.H., Palwina W. Histology: Text and Atlas. 6-th ed -2011.-996 р.
Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling