Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3
Download 494 Kb.
|
10-Упка инфильтратлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- (узловой рак).
- (полостная)
Таккослама ташхис. Яллиғланган туберкулезни купинча носпецифик зотилжам (пневмония), ўпканинг периферик раки, эозинофил инфильтратлар, пневмокониозлар, ўпка инфаркти ёки зотилжам билан асоратланган ателектаздан таккослама ташхислашга тугри келади.
Таккослама ташхислаш мобайнида яллигланган ўпка туберкулезга хос бир катор умумий белгиларни инобатга олиш керак. У СМБ билан анча илгари зарарланиб, купинча охаклашган учоклар, петрификатлар, фиброз узгаришлар каби туберкулезнинг колдик узгаришлари мавжуд шахсларда ривожланади. Рентген тасвирда туберкулез инфильтратининг сояси бир жинсли булмайди (неоднородная), атрофдаги ўпка тукимасида лимфоген ва бронхоген таркалиш учокларини, аксарият холларда периваскуляр ва перибронхиал хамда фиброз узгаришлар туфайли ўпка илдизи томон «йулча» тортилганлигини аниклаш мумкин. Туберкулез инфильтрати бактериал ва вирус этиологияли зотилжамга караганда секинрок, лекин усма ва замбуруг табиатли зотилжам жараёнига караганда тезрок ривожланиш хусусиятига эга. Яллиғланган туберкулез ташхисини тасдиклашда бактериологик текширувнинг ахамияти катта. Носпецифик пневмониянинг бошланиши яллиғланган туберкулездан фаркли равишда уткир булиб, тана хароратининг тезда 39-400С гача ошиши, бош огриши, калтираш, адинамия, кукрак кафаси ва бугимларда огрик каби белгилар билан кузатилади. Купинча юкори нафас йуллари зарарланади. Беморлар курук ёки шиллик характерли балгамли йуталга шикоят киладилар. Ўпкада курук ва нам хириллашларни эшитиш мумкин. Гемограммадаги узгаришлар туберкулезникига Караганда якколрок булади. Балгам ёки бронх ювиндиси текширилганда носпецифик зотилжамли беморларда носпецифик бактериал микрофлора аникланади. Рентгенологик текширувда купинча ўпканинг пастки булимларида туберкулезга караганда бир жинсли (однородная), ноаник контурли инфилтрат сояси аникланади. Ўпка расми кучайган ва деформацияга учраган. Ўпка булагининг интенсив ва нисбатан гомоген сояланиш билан кузатилувчи ва плевра вараги томонидан жавоб реакция билан намоён булувчи лобар зотилжамдаги рентгенологик манзара булутсимон ёки лобар туберкулез инфильтратига ухшаш булади.
Шундай килиб яллиғланган туберкулез ва носпецифик зотилжамни каслликнинг аввалида таккослама ташхислаш касаллик анамнези ва клиник намоён булишига асосланган. Рентгенологик маълумотларни тахлили купинча етарли булмайди. Мухими, зотилжам билан хасталанган беморларни кенг спектрли антибиотиклар билан даволаш уларнинг умумий ахволи тез орада яхшиланишига ва бир каторда мусбат рентгенологик узгаришларга олиб келади. Кейинчалик диагностик ахамиятга эга булган икки омил мухим урин тутади. Улардан бири – балгамни бактериологик текширишнинг натижаси. Иккинчи омил – кенг спектрли препаратлар билан утказилган антибактериал терапиянинг самарадорлик даражаси хамда барча клиник-рентгенологик манзаранинг динамикаси. Яллиғланган туберкулез ва периферик ракни таккослама ташхислашда чекиш давомийлиги, касбий зарарли одатлар, рецидивланувчи бронхит ва зотилжамлар, илгари туберкулезни бошдан утказганлиги ва унинг колдик узгаришлари мавжудлигига ахамият бериш керак. Периферик рак узок вакт клиник алоамтларсиз кечиши мумкин. Хаттоки айрим холларда диаметри 5-7 см ва ундан катта булган юмалок периферик усмалар тусатдан флюрографик ёки бошка рентгенологик текширув усулида аникланади. Бундай холлларда илгари рентгенологик текширувлар утказилганлиги ва аввалги суратлар мавжудлиги суриштирилади. Эски ва янги рентгенограммаларни таккослаш жараённинг динамикада узгариши хакида маълумот беради. Периферик ракнинг турли вариантларидан купинча учрайдигани тугунли ракдир (узловой рак). Рентгентомограммада у контурлари текис ёки гадир-будир урта интенсивликдаги нисбатан гомоген соя куринишида характерланади.. Усма соясидан плевра вараги ва ўпка тукимаси томон йул тортилган булади, «усма тожи». Периферик ракнинг клиник белгилари усма парчаланиши бошлаганидан, йирик бронхларни сикиши ва уларни хамда кукрак кафасини эзиши, метастаз беришидан кейингина намоён булади. Бунда периферик ракнинг рентгенологик куриниши марказий ракникига ухшаб кетади. Жумладан гиповентиляция белгилари – «елкан симптоми». Рак тугинининг парчаланиши натижасида ички юзаси гадир-будир ва нотекис булган калин деворли парчаланиш бушлиги (полость) пайдо булади. Ракнинг кавакли (полостная) шакли шаклланади. Парчаланишга хам кичик хам жуда катта усма тугунлари мойил булади. Усмадаги прачаланиш бушлиги хар хил катталикда ва шаклда булиши мумкин. Айрим холларда бушлиг эксцентрик жойлашиб унча катта булмаса, бошка холларда – юпка деворли киста куринишига эга булади. Кам кузатиладиган зотилжамсимон ракда рентгенологик усманинг тугуни эмас балки аник шаклга ва чегарага ега булмаган инфильтрат аникланади. Бундай инфильтрат аста-секин катталашиб бутун ўпка булагини эгалаши мумкин. Ўпка чуккисида жойлашган усма плевра варагига, ковургаларнинг орка кисмларига, умурткаларга, елка нерв чигалига, симпатик узанга тезда (купол) усиб киради. Бунда клиник Пенкост триадаси кузатилади: елкадаги кучли огриклар, кул мушакларининг атрофияси, Горнер синдроми. Жуда кам холларда усманинг ковакли шакли аввалдан мавжуд булган бушлик – киста, абсцесс, туберкулез коваги деворининг ёмон сифатли усиши натижасида булиб хисобланади. Яллиғланган туберкулезда туберкулезга карши терапиянинг ижобий таъсири куринса, ўпка ракида узгаришлар орта боради. Бирок, ракнинг носпецифик зотилжам билан асоратланишида антибактериал даво вактинчалик субъектив ва объектив узгаришларнинг яхшиланишига ва ташхис куйишда хатоликларга сабаб булаши мумкин. Ўпканинг яллиғланган туберкулези ва периферик ракини таккослама ташхисида куп холларда балгам ёки бронх сакламасини бактериологик ва цитологик текшириш мухим урин тутади. Туберкулез беморида СМБларини, ўпканинг ковакли ракида эса – хавфли усма хужайраларни аниклаш мумкин. Балгам ажралмаганда ёки уни текшириш натижаси манфий натижа берганда трансбронхиал ёки трансторакал игнали биопсия утказилади ва кейинчалик биоптатни морфологик текширилади. Download 494 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling