Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3
Яллиғланган туберкулёзнинг клиникаси
Download 494 Kb.
|
10-Упка инфильтратлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бронхоген ўсманинг клиникаси
Яллиғланган туберкулёзнинг клиникаси.
Клиник белгиларнинг яққол юзага келиши ўпканинг катта майдонидаги специфик шикастланишига боғлиқ, кўп ҳолларда ўчоқли пневмония юқори ҳарорат билан бошланиб, грипп ёки ўчоқли пневмония типида кечади. Фақатгина беморларни синчковлик билан сўроқ қилинганда бу касалликнинг ўткир бошланишидан олдин туберкулёз интоксикацияси белгилари юзага келганлигини аниқлаш мумкин. Кўпинча яллиғланган - пневмоник туберкулёзнинг бирламчи белгилари қон туфлаш ва қон кетиш ҳисобланади. Касалликнинг ўткир кечиш муддати турлича: бир неча кундан бир неча ҳафтагача бўлади. Шикоятлардан кўпинча кўкрак қафасининг шикастланган соҳасида оғриқ, қуруқ йўтал ёки кам миқдорда балғам ажралиши юзага келади, бундан ташқари туберкулёз интоксикацияси белгилари, иштаҳа йўқолиши, кўп терлаш, уйқунинг бузилиши, қўзғалувчанликнинг ошиши, тахикардия ва умумий ҳолсизлик белгилари ҳам характерлидир. Казеоз пневмония - касалликнинг бошланиши ўткир кечиб тана ҳарорати 40-41°С гектик турда, яъни эрталаб тунги ҳароратларнинг ўзгариб туриши хосдир. Бу ҳолатларда туберкулёз интоксикацияси ҳам юзага келади, кескин адинамия, кучли терлаш, кўкрак қафасида оғриқ, йирингли балғам келиши, ҳансираш ҳамда беморларнинг кескин озиб кетиши кузатилади. Физикал текширувда яллиғланиш туберкулёзнинг бошланғич кечишида кўкрак қафасининг шикастланган соҳасини нафасда ортда қолиши, шунингдек нафас актида кучаниш ва кўкрак қафаси мушакларининг оғриқлилиги, овоз титрашининг кучайганлиги аниқланади. Катта майдонли пневмониянинг лобит турида ва яллиғланиш жараёнининг чириш, каверналар ҳосил бўлиш босқичида тукиллатиш ҳамда аускультация аниқ маълумотлар беради. Бунда шикастланган соҳада перкутор товушнинг бўғиқлашуви, бронхофония, бронхиал нафас ҳамда турли ўпкадаги нам жарангдор хириллашлар эшитилади. Яллиғланган туберкулёз турини ташхислашда лаборатор текширувлар асосий ўринда туради, айниқса чириш босқичида балғамда ёки бронхларнинг ювинди сувида етарли миқдорда туберкулёз микобактериялари аниқланади. Рентгенологик текширувларда ўпкада оқариш майдонларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг катталашиб оролсимон шаклга кириши, каверналар атрофида перифокал қоронғилашувлар сақланиб колганлиги - пневмоген каверналар аниқланади. Казеоз пневмония билан касалланган беморларни рентген текширувларда кўп сонли, шакли ноаниқ, йирик, ёйилган фокусларни кўриш мумкин. Касалликнинг жадал кечишида кўп сонли каверналар ва бронхоген метастазланиш натижасида ўчоқларнинг пайдо бўлиши характерли. Бўлакнинг бактериал ва вирусли пневмонияси, у айниқса ўпка туберкулёзининг яллиғланишли пневмоник турини ва лобал казеоз пневмонияни ташхислашда асосий ўринда туриб, бу касалликлар ҳам худи бактериал пневмония каби ўткир бошланиши ёки иккиламчи бактериал пневмония каби аста-секин бошланиши мумкин. Беморларнинг тери касалликнинг иситмали босқичи иссиқ ва қуруқ, терлаш ва криз пайтида кузатилади. Носпецифик пневмонияда балғам, кўп миқдордаги глюкопротеид ҳисобига, жуда ёпишқоқ бўлиб, туфлаганда ажралиши қийин бўлади. Туберкулёз пневмониясида эса ёпишқоқлик бу даражада бўлмайди. Пневмония кўпинча субфебрил бошланиб, оғриқ кўпинча ён томонга, чап бўлакнинг базал сегмент проекцияси бўйлаб тарқалади. Туберкулёздаги парапневмонияли плеврит оғриқни юзага келтириб, у кўпинча кўкраклар орасига тарқалади, бу жараён апикал сегментнинг пастки бўлаги ва юқори бўлакнинг орқа соҳаси проекциясига хос. Ташхислашда эса тукиллатиш ва аускультация бироз чегараланган. Шуни қайд этиш керакки, туберкулёз билан касалланган беморлар шикоятларни кам билдиришади, касаллик қачон бошланганини аниқ кўрсатиб беролмайди. Кўп ҳолларда рентген текширувида яллиғланиш ўчоқларининг пайдо бўлиши касалликка ташхис куйишда муҳим белги ҳисобланади. Рентген текширувда туберкулёзда яллиғланиш ўчоғи сояларнинг катта интенсивлиги ва аста-секин юзага келиши ўпка илдизига қараб йўлакчаларнинг ҳосил бўлиши хосдир. Бронхоскопик текширувларнинг натижалари, балғамда Кох таёқчаларининг аниқланиши ҳамда одатдаги антибиотик терапиянинг натижа бермаслиги туберкулёзнинг исботланишини белгилайди. Қиёсий ташхислашнинг асосий кийинчилиги узоқ давом этадиган пневмония ҳисобланади (30% беморларда). Пневмониянинг узоқ давом этишига сабаб кеч мурожаат қилиш ҳамда касалликнинг эски усуллар билан даволаш ҳисобланади. Бундан ташқари касалликнинг узоқ кечиши вирус- бактерияли инфекциялар билан бирга кечиши ва флоранинг грамм манфий бўлиши ҳамда организмнинг иммунологик фаоллиги сусайиши сабаб бўлади. Баъзида узоқ давом этувчи пневмония кўкс оралиғи лимфа тугунларининг катталашуви билан кечиб, бу эса ўз навбатида бластомоз жараёнидан фарқлашни тафовут этади. Бронхоген ўсманинг клиникаси, яллиғланиш жараёнларининг асорати сифатида қаралиб, ўсма туфайли ўлган беморнинг ҳар иккитасидан бирида ҳаёт пайтида пневмония билан касаллангани аниқланди. Касалликнинг клиникасида ўхшашлик мавжуд: кўпинча 42-50 ёшли эркакларда учраб шикоятлар- кучли йўтал (қуруқ ёки балғамли), кўкрак қафасида оғриқ, субфебрил ҳарорат, қон туфлаш. Беморларнинг анамнезида кўпинча чекиш аниқланилади, бундан ташқари перкутор - аускультатив белгилари ҳам ўхшаш. Бронхлардаги ўсма жараёни уларнинг йўлларини торайтириб, сегментар ёки бўлакли обструктив пневмонит ёки ателектазни юзага келтириши мумкин. Бронхоген ўсмага ташхиш қўйишда бронхоскопия ҳамда балғамни гистологик текшириш асосий ўринда туради. Шундай қилиб ўрта ва катта ёшли одамларда учровчи пневмониянинг турли кўринишларини ўсманинг асорати сифатида юзага келиш эҳтимоли мавжудлигини инобатга олиш ва бронхоскопия, томография текширувлари кераклигини таъкидлаш керак. Download 494 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling