Ўпканинг эозинофилли инфильтрати. Унга:
А) оддий ўпка эозинофилли (Лефлер – учувчи) инфильтрати 7-10 кундан кейин киради. Клиник кўриниши симптомсиз ёки озгина йўтал, кўкрак қафасида оғриқ билан кечади. Қонда эозинофиллар миқдори 7-70% ни ташкил этади. Узоқ давом этувчи ўпка эозинофилияси бир ойдан ортиқ давом этади. Белгилари кучли иситмалаш, балғам билан ажралувчи йўтал, ҳансираш, кортикоид терапия таъсирида клиник рентгенологик белгилар йўқолади.
Б) Эозинофиллли инфильтрат, гижжаларни миграцияси туфайли юзага келади, оддий ўпка эозинофилияси хос.
В) Дори воситалари чақирган инфильтрат – фурадонин антибиотикларни киритиш орқали юзага келади. Ўпка эозинофилли системали васкулит туфайли юзага келиб, хусусан тугунли периартеритда кузатилади.
Қон томирли пневмония. Клиникада кам балғам ажралувчи йўталнинг юзага келиши, баъзан қон туфлаш, иситмалаш ҳисобланади. Асосий қиёсий ташхис белгиси антибиотик таъсирининг камлигидир. Рентгенологик белгиси: қон томирлар расмини кучайганлиги, ўпка димланишини эслатувчи ҳамда ўпканинг пастки бўлагида инфильтрация ҳосил қилиши билан ифодаланади .
Интерстициал пневмония. Кам учровчи касаллик ҳисобланади. Ренгенограммада ўпка расмининг кучайиши ва деформацияси аниқланади.
Вегенер гранулёматози. Гигант ҳужайрали гранулёматоз- некротик системали васкулит бўлиб кўпинча ўпка, юқори нафас йўлларининг жароҳатланиши ва буйракларнинг жароҳатланиниши билан асоратланади. Клиникада кўпинча иситмалаш,қон оқиши билан кечадаган синусит белгилари ва бурундан қон кетиши билан характерланади. Ўпкада деструктив жараёнларнинг кечиши, каверналарнинг ҳосил бўлиши, ўпкадан қон кетиши билан ифодаланади. Рентгенологик текширувда юмалоқ инфильтратларнинг чириш жараёнини кечиши кўринади.
Аутоиммун бузилишларнинг асосида Гудпасчер синдроми ётади. У геморрагик пневмонит ва гломерулонефрит кўринишидаги ўпка ва буйрак системали капилляритини ўз ичига олади. Кўпинча 13-30 ёшли эркаклар касалланадилар. Клиник кўриниши ривожланган қон туфлаш, ҳансираш, озиб кетиш кузатилади. Аускультатив текширганда нам жарангли хириллашлар ўпканинг пастки бўлагида эшитилади. Рентгенологик текширганда кўп сонли ўчоқларнинг пайдо бўлиши ,ўпка расмининг тўрсимон деформацияси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |