Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3


Ушбу машғулотда қўлланиладиган янги технологик усуллар: “Уч босқичли интервью”, “Ақлий хужум”


Download 494 Kb.
bet21/26
Sana10.04.2023
Hajmi494 Kb.
#1348713
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
10-Упка инфильтратлари

Ушбу машғулотда қўлланиладиган янги технологик усуллар: “Уч босқичли интервью”, “Ақлий хужум”.

Уч босқичли интервью” усул


Босқичлар:
Барча талабалар 3 гурухга бўлинади:
- биринчи гурух талабалари – беморлар;
- иккинчи гурух талабалари – врачлар;
- учинчи гурух талабалари – экспертлар.
Хар бир гурух учта талабадан иборат бўлиб, қуйидаги ролларни ижро этишади: «врач», «бемор», «эксперт – умумий амалиёт шифокори».
«Беморга» аноним равишда диагноз айтилади, хар бир гурух 10-15 дақиқа давомида мухокама қилинади. «Эксперт» - хам “врач” харакатларини, хам “бемор” харакатларини бахолайди ва қуйидаги жадвалга киритади:
- қайси характ тўғри бажарилган;
- қайси харакат нотўғри бажарилган;
- қандай қилиши керак эди.
Врач – сўраб-суриштириш усули орқали шикоятлари, анамнезини йиғиши; беморни кўздан кечириши, пальпация, перкуссия, аускультация қилиши керак. Йиғилган маълумотларга асосланиб, тўғри ташхис қўйиши, қиёсий ташхишлаш ва якуний ташхисни асослай олиши керак.
Шунингдек, врач касалликнинг хаётдаги ижтимоий томонлари, овқатланишни ахамияти ва узоқ муддат даволаниши хақида маълумотлар бериши керак.
Эксперт консультация картасида ўтказилган мухокама босқичлари ва вақтни қайд этади.
Эксперт ишни тугатгандан сўнг ўтказилган мухокамани бахолайди. Хулоса гурух олдида эълон қилинади.


55 ёшли бемор 15 йил давомида ошқозон яряси касаллиги билан оғриди. Алкогольни кўплаб истеъмол килади. Шикоятлари: тана хароратини 38-39°гача кўтарилиши, кечалари терлаш, холсизлик, балғамли йутал, тинч холда хансираш, қон туфлаш, озиб кетиш ва эпигастрал сохада оғриқка. Объектив: беморнинг холати мажбурий, рангпар, акроцианоз, тери қопламлари нам, озғин, оёкларида бироз шиш бор. Нафас олиш сони – 40та 1 дақиқада. Перкутор- чап ўпка сохаси устида ўпка товушининг бўғиқлиги, аускультацияда – шу сохаларда хар хил калибрдаги нам хириллашлар эшитилади. Тахикардия. Томир уриши – 102та бир дақиқада. Жигар +3 см. Гемограмма: Нв -90г/л, эрит.- 3,5 млн., лейк. –16200, таек.ядроли нейт.-13%, сегм.ядроли нейт. -56%, лимф.-14%, мон.-17%, эоз.-0%, ЭЧТ – 56 мм/с. Балғамда ВК + 10-15 1 майдон кўринишида. Пешобда – оқсил 0,33 промили, лейк.-5-6, эрит. – 10-15. Манту синамасига манфий жавоб реакция.
Рентгенологик: Чап ўпкада ногомоген, ўртача интенсивликда, кўплаб 2-3 см.гача ёруғланиш сохаларига эга бўлган соя аниқланмокда, чап ўпка илдизи атрофида ўрта интенсив ўчоқли соялар.

1.Сизнинг тахминий ташхисингиз?


2.Манту синамасига манфий жавоб реакциянинг сабабини айтиб беринг?
3.Ушбу касалликнинг салбий оқибатларини айтиб беринг?
4.Қайси касалликлар билан таққослама ташхис ўтказиш керак?





Жавоб



Макс. балл

Тўлиқ жавоб

Нотўлиқ жавоб

Қониқар-сиз жавоб

1

Асос: Чап ўпканинг яллиғланган сили (казеоз пневмония типида), парчаланиш ва тарқалиш даври.БК +
Ёндош: Ошкозон яряси авжланиш даври. Сурункали алкоголизм.
Асор.- УЮЕ 2 дар. Қон туфлаш.

30

20-30

5-19

0-4

2

Иммунитетнинг кескин пасайиб кетиши ва туберкулинга тери сезгирлигининг камайиши.

20

10-20

5-9

0-4

3

Фиброз-кавакли сил, цирротик силнинг шаклланиш, летал оқибат.

20

10-20

5-9

0-4

4

Носпецифик пневмония, ўпканинг парчаланувчи ўсмаси, замбуруғ этиологияли пневмония, абсцессланувчи пневмония

30

20-30

5-19

0-4

Ақлий хужум” усули



Download 494 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling