Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3


Ўпкадаги инфильтратив жараён


Download 494 Kb.
bet20/26
Sana10.04.2023
Hajmi494 Kb.
#1348713
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
10-Упка инфильтратлари

Ўпкадаги инфильтратив жараён. Бириктирувчи тўқиманинг диффузли касалликларида (системали склеродермия, системали қизил бўрича) фиброзланувчи альвеолит кўринишида кечади.
Фиброзланувчи альвеолит рентгенограммада деформациялашган ва ўпканинг тасвири кучайган ҳолда кўринади, бу ҳолат интерстициал компонент ҳисобига бўлади. Некрозли қон томир пневмонияларида ва бўшлиқлар ҳосил бўлиши билан ўзгаришлар ҳам кузатилиши мумкин. Пневмофиброз тизимли склеродермияда кўпрок ўпканинг базал қисмларида кузатилади.Типик фиброзланувчи альвеолит сурати кузатилиши мумкин;
Рентгенологик:ўпка суратининг кучайиши ва ўпка деформацияси, баъзида «асал катакчаси»ли кистоз ўзгариши билан кузатилади.
Диффуз инфильтрация, фиброзланувчи ўпка сурункали касалликлари ёнма-ён келади, кўп чанг ҳидлаш мобайнида юзага келадиган пневмокониозлар,силикоз –кремний икки оксиди, биссиноз- пахта чанги билан нафас олиш натижасида келиб чиқади. Диффуз ўзгаришлар ўпкада камдан- кам учрайди.Ўпка гемосидерози (авж олувчи пневмогеморрагик анемия) кам учровчи касаллик,болаларда ва катта ёшдагиларда учрайди. Клиникаси: ўпка диффуз инфильтрацияси, кўп йўталиш, анемия, балғамда гемосидерин тутувчи макрофаглар топилади. Ўпка тўқимасига кам қон қуйилади. Бемор профуз қон кетишидан, нафас етишмовчилигидан ўлиши мумкин.
Альвеолар протеинози камдан - кам учровчи касаллик, бунда альвеола ва бронхларда микопротеинлар йиғилиш мумкин, таркиби бўйича сурфактантга ўхшайди .Касаллик секин ривожланади, йўтал ошиб боради, нафас қисилиши, субфебрил иситма, бемор озади.
Аускультатив: сусайган везикуляр нафас, крепитация эшитилади.
Рентгенологик: кичкина ўчоқли соялар, бир – бири билан қўшилувчи ва илдизга яқин базал жойлашади. Рестриктив ўпка вентиляцияси бузилади, ташхис ўпка биопсияси орқали қўйилади.
Катталардаги респиратор дистресс синдроми – бу ўпканинг ҳар хил шикастланишининг охириги фазаси. Шикастловчи факторлар ўпкага нафас йўллари орқали таъсир қилиши мумкин (аспирацион синдром, зичлашиш, токсик газлар) ёки ўпка томирлари (бактериал токсинлар, қон ҳужайралари агрегатлари, иммун комплекслар, микроэмболлар). Катталардаги респиратор дистресс синдромида ўпка капиллярлари эндотелийларида диффуз бузилишлар кузатилади . Клиникасида ўткир нафас етишмовчилиги, ҳансираш, йўтал, қонли балғам, ўпкада майда пуфакли нам хириллашлар, цианоз кузатилади. Эрта босқичларда гипервентиляция кузатилади. Эрта босқичи тугагандаг сўнг ўпканинг интерстициал шиши кузатилади, бу микроциркуляция бузилишига олиб келади. Рентгенологик сурат диффузли икки томонлама инфильтрация кузатилади.
Ўпка инфаркти-асосий касалликларининг асорати ёки бир тури, ўпка томирлар системасида тромбоэмболик жараёнлар натижасижа юзага келувчи . эмболия кўпинча юрак нуқсони бор одамларда, миокард инфаркти, тромбофлебити бор одамларда юзага келади.Ўпка артерияларининг шохлари тромбози унинг деворининг атеросклеротик жароҳатида кузатилади, яна кичик қон айланиш системасида қон оқими секинлашуви ва ивувчанликка қарши системаларнинг бузилганида кузатилади. Катта шохлар эмболияси кўкракда бирданига оғриқ билан бошланади, тахикардия, цианоз, коллапс белгилари кузатилади. 24-28 соатдан кейин ўпка инфаркти шаклланади, кўп қон йўқотади, тана ҳарорати ошади, склера сарғаяди. Перкутор овоз бўғиқ, майда пуфакчали хириллашлар, плевра ишқаланиш шовқини эшитилади .
Рентгенологик симптомлар – уч бурчак соя, учи илдизга караган, овал ва юмалоқ шаклда. Ташхис қўйиш қийинроқ,чунки унинг симптомлари крупоз пневмония ва миокард инфарктига ўхшаб кетади. Крупоз пневмониядан фарқи шундаки, бунда биқиндаги оғриқ қалтираш ва иситмадан олдин бошланади, қон туфлаш оғриқдан кейин пайдо бўлади. Қиёсий ташхислашда ЭКГ натижалари ҳисобга олинади.



Download 494 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling