Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3


Ўпка инфилтратив туберкулёзининг рентгенологик кўриниши


Download 494 Kb.
bet15/26
Sana10.04.2023
Hajmi494 Kb.
#1348713
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
10-Упка инфильтратлари

Ўпка инфилтратив туберкулёзининг рентгенологик кўриниши.
Бронхолобуляр инфильтрат-бу фокус бўлиб, у ўпканинг юқори қисмидаги 1-2 сегмент бўлимларида жойлашган, юмалоқ, нотекис контурли, 1-3см диаметрли, томографияда 2-3та бир-бирига қўшилишиб кетган марказлардан иборат. Асоратларсиз ўтади, функционал ўзгаришларсиз. Юмалоқ инфильтратлар - бу овалсимон ёки юмалоқ хиралашган фокуслар бўлиб, уларни аниқлаш қийин, 1,5-2 см диаметрли 1, 2 ва 6 сегмент оралиғида жойлашган. Шулардан ўпка илдизига яллиғланиш жараёни кетади. Булутсимон инфильтратлар нотекис хираликлар-соя контурлари сузувчан, 1 ёки бир қанча сегментларга тарқалган. Туберкулёз инфильтрати носпецифик пневмонияга ўхшаб кетади, лекин рентген ўзгаришлари кўринарли.
Перициссуритлар ёки қийшиқ инфильтрат, Сержан учбурчаги-бу булутсимон инфильтрат бўлаклари орасида жойлашган. Учбурчак чўққиси ўпка илдизига йўналган, асоси ташқарига қараган. Устки чегаралари ёйилувчан ва ўпка тўқимаси ҳам ўзгарган кўринишга ўтади. Пастки чегаралар бўлаклараро плеврага мос тушади. Шунинг учун аниқ инфильтратив яллиғланишдаги ўзгаришлар, оғир ва чандиқли тўқималар томографияда аниқ кўринади. Лобит-яллиғланишли туберкулёз жараёни ўпканинг барча жойларига тарқалган бўлади. Ўзининг структур шакли ва оғир асоратлари билан ажралиб туради. Кузатувлар шуни кўрсатадики, лобитдан кейин унча катта бўлмаган инфильтратив фокус қолиши мумкин. Касаллик ривожланган сари, ўпканинг барча жойлари шикастланиб боради.
Казеоз пневмония-иммунобиологик чидамлилиги йўқ бўлган айрим касалларда инфильтрат казеоз пневмонияга айланиб кетади. Казеоз пневмония ўпка тўқималарида казеоз инфекцион яллиғланиш жараёни ривожланишида намоён бўлади. Казеоз – пневмоник ўчоқлар ўпканинг бутун майдонига тарқалади. Рентген – томографик текширувларда анча мустаҳкам тарқалган ўчоқларни, плеврал ўзгаришлар ва кесилган тўқималарни аниқлаш мумкин. Юмалоқ инфильтратлар ривожланганда перифокал яллиғланиш майдони кенгаяди, каверна пайдо бўлади. Кавернада секвестр ва пневмонияни бўшлиқ суюқлиги бўлади. Бронхоген тарқалиш натижасида ўпканинг соғ қисмида турли катталикдаги ўчоқлар пайдо бўлади.
Казеоз пневмонияни ривожланишида бир қанча нокулай омиллар: овқатланишнинг бузилиши, ҳомиладорлик, диабет, кўплаб юқори вирулент туберкулёз микобактериялари билан касалланиш таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари пневмония, ўпкадан қон кетганда туберкулёз микобактерияларини қонга тушиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Ўпкадан қон кетиши эса ўпка кавернасининг ёрилиши ва соғ ўпка тўқимасига туберкулёз таёқчаларининг тарқалиши билан харектерланади.
Пневмонияни клиник кечиши унинг тарқалиш даражаси ва морфологик ўзгаришларининг интенсивлигига боғлиқ.



Download 494 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling