Амалий машгулотнинг хронологик картаси №3
Download 494 Kb.
|
10-Упка инфильтратлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўпка инфильтратининг таққослама ташхиси.
Таккослама ташхис. Клиник амалиётда купинча беморларни текшириш натижаларини нотугри талкин килиш натижасида, казеоз зотилжамни кеч аниклаш каби диагностик хатоликлар кузатилади. Масалан, туберкулинга жавобан манфий анергия ва касаллик бошида бактерия ажралишининг йуклиги жарохатланишнинг туберкулез этиологияли эмаслиги белгиси булиб хизмат килади.
Уз урнида туберкулинга манфий реакция казеоз зотилжамнинг типик белгиси хисобланагн манфий анергия натижасидир. Яна шу айтиб такидлаб утиш керакки, казеоз зотилжамли беморларда бактерия ажралиши касалликнинг факатгина 2-3 хафтасида кузатилади. Бу мухим холатларни билиш ва хисобга олиш купол ва анча хавфли хисобланган диагностик хатоликларни олдини олиш имконини беради. Ўпка инфильтратининг таққослама ташхиси. Ўпка инфильтратининг ривожланиши, келиб чиқиши ,патогенези 200 дан ортиқ касалликлардан фарқланади. Шифокор амалий жиҳатдан ўпкадаги инфильтратив жараённи тез-тез таққослаб туриши керак. Ўпка инфильтрати касаллигини бир неча гуруҳга ажратиш мумкин. Юқумли : пневмониянинг келиб чиқиш тури (пневмококк ҳамма тури, шунингдек стрепто- ва стафилококк, грамманфий бактерия (ичак таёқчаси, Пфейфер таёқчаси, протей, кўк йиринг таёқчаси)- шифохонада кенг тарқалган, ички касалликлар чақирувчи, пневмония, грамм манфий таёқчаси, сув таркибидаги клибсиелалар (Фриндлер пневмонияси), вирусли пневмония (грипп, аденовирус, цитомегаловирус), бактерия-вирусли пневмония, микоплазма, пневмоцитли пневмония (бемор иммунитетининг бузилиши, айниқса ОИТСда, замбуруғ чақирадиган пневмония, хламидиялар, риккетсиялар ва бошқалар. Атипик кўзғатувчилардан хламидия, легионелла, микоплазмаларнинг ҳам инобатга олиш зарур. Яллиғланган ўпка туберкулёзи Ўпка абсцесси Ўпканинг интерстициал касалликлари - бу бир турга мансуб бўлмаган касалликлар гуруҳи. Ўпка интерстициал тўқималарининг яллиғланиши ва диффуз шикастланиши тарқоқ фиброзни ривожлантиради. а)маьлум этиологияли: пневмокониозлар, милиар ўпка туберкулёзи, экзоген аллерген алвеолит, радиацион пневмонит, ўпканинг дорилардан шикастланиши (туберкулёзга қарши воситалар, блеомицин, олтин воситалари) янги маьлумотларда (альвеола ҳужайра ўсмаси, бронхоген ўсма, лимфосаркома) ўпкада димланиш (ўпка шиши). б) номаьлум этологияли. Бу гуруҳ касалликлар иммунопатиянинг бузилиши билан кечади: идопатик фиброзли альвеолит (Хамман –Рич касаллиги), саркоидоз (Бен-Бек-Шауман касаллигида), ўпка бириктирувчи тўқимасининг диффуз жароҳатланиши (ревматоидли артрит, системали склеродермия, системали қизил бўрича), тизимли васкулит (тугунли периартрит, Вегенер гранулёматози, геморрагик васкулит), Гудпасчер синдромида (геморрагик пневмонит ва гломерулонефрит кўринишдаги ўпка ва буйракнинг тизимли капиллярити), лимфогранулёматоз, ўпка гемосидерози (“темир” ўпка, ўсиб борувчи пневмо-геморрагик анемия). 5. Ўпканинг эозинофилли инфильтрати –паразитли (аскаридоз, трихинелла, лямблиоз, Марфан синдроми), доривор (антибиотиклар-пенициллин , сульфаниламидлар, нитрофуран, В гуруҳ витаминлари), ўсма, аспергиллез, ўпка бронх аллергияси (моғорли замбуруғлар –Aspergillus fumitatus), бронхиал астма касалларида. 6. Туғма юрак касаллигининг ривожланиши ва ирсий касалликлар: фиброзли кистоз, ўпка микролитиази, альвеоляр протеиноз. 7. Катталарда респиратор- дистресс синдроми (ўпка “шоки”) -ўпка шиши, ўпка капиллярлари ўтказувчанлигининг шартли ортиши (шок бўлганда гиповолемия, заҳарли газлардан бўғилиш, септицемия, меьда ширасининг аспирацияси ( нафас олиш пайтида нафас олиш йўлларига овқат парчалари,тўқима қисмлари,қон,бактерия,кимёвий моддалар ва турли бегона нарсалар кириб қолиши ),бактерияли пневмония, куйиш касалликлари,уремия,ДВС-синдроми). 8. Ўпка инфаркти. Инфильтратларининг қиёсий ташхиси муаммолари, ўпкадаги катта миқдордаги инфильтратив жараён кўринишида кечувчи ўткир пневмония қиёсий ташхиси билан боғлиқ . Инфильтрат –яллиғланишнинг марказий нуқтаси бўлиб ,яллиғланишнинг экссудатив босқичини қамраб олади.Демак бунда инфилтрация тез усади, яьни яллиғланиш нуқтаси атрофида лимфоцит ва лейкоцитларкелиши давом этади .Фтизиатрлар шу каби бир неча инфильтрат турларини ажратадилар. Уларга: Думалок (ўмров ости инфильтрати)1920 йилларда Ассман ифодалаб берган. Ўмров ости соҳасида юмалоқ инфильтратлар,лекин ўчоқли туберкулёздан фарқли равишда 10 мм катта (15 -25 мм чегарасида), инфильтрат аниқ чегарага эга бўлмаган юмалоқ шаклли бўлиб, янги яллиғланиш жараёни эканлиги ҳақида билиш мумкин. Булутсимон-ногомоген 1 ёки 2 сегментни қамраб олади .Улар ўпкани бутун бир қисмини ҳам эгаллаб олиши мумкин –лобит, ўпканинг 1 ёки 2 сегментига тарқалади , лекин тўқималар аро ёрик йўлида (яьни плевра чегараси тугалланганда) перициссуритланади. Носпецифик пневмониядан фарқли равишда ҳамма симптомлар инфильтрат ўлчамига боғлиқ бўлади. Бу туберкулёз шакли баьзида инфильтратив пневмония деб номланиб, 1973 йил бу тур классификацияда бўлган, баьзида клиник кўриниши ўткир бошланиб, бемор тана ҳарорати 1-2 кун ичида 39 С°га етади . Бемор ётоқ режимида, фаоллиги сусайган, оғир вазиятда бўлади. Бу туберкулёз ўчоқли туберкулёздан фарқли равишда тезлик билан деструкциянинг бузилиши –жуда тезлик билан бу инфильтрат ўпка тўқимаси емирилишига олиб келади, натижада бўшлиқлар пайдо бўлади. Бу туберкулёз шаклида организмда гиперергик ҳолат, яьни беморда инфекцияга қарши ўта сезувчанлик пайдо бўлади. Шунинг учун экссудатив фаза келиб чиқади. Ҳужайралар микобактерияларни фагоцитоз қилиб, казеоз массани лизис қилувчи протеолитик ферментлар ажратади. Казеоз масса сўрилади, ўчоқлар 1-3 бронхлар билан дренажланади ва беморлар балғам ажратиб ташлайдилар, унинг ўрнида бўшлиқлар пайдо бўлади. Бундай беморлар массив бактерия тарқатувчи бўладилар. Бу эса атрофдагилар учун хавфли. Асосан лобит турли инфильтратив туберкулёзда казеоз масса катта миқдорда бўлса, у лизисланиб беморнинг йўталиши натижасида бу масса бошқа ўпкага ҳам тарқалади (бронхоген тарқалиш ), жуда тезлик билан иккала ўпкага тарқалади. Бундай ҳолатдарда адекват терапия зудлик билан ўтказилмаса беморни жуда тез йўқотиб қўйишимиз мумкин. Инфильтратив туберкулёзнинг якуни – тўлиқ даволаш (иложи борича тезроқ). Ўмров остидаги юмалоқ инфилътратлар ўтказилган терапия оқибатида из қолдирмасдан сўрилади. Кам ҳолларда фиброз ўчоқли жойлари қолиши мумкин. Булутсимон (1-2 сегмент+деструктив ўзгаришлар) кўринишда, даволашдан кейин кенг фиброз ўчоқли майдон ўпка тўқимаси деформацияси билан асоратланади (умри охиригача рўйхатга қўйилади). Лобит (кенг казеоз ўзгаришлар) жуда катта ўзгаришлар рўй бериб, сурункали касалга айланади. Чунки бу қатламни ёпиб бўлмайди. Агар тезликда жарроҳлик амалиёти ўтказилмаса, сурункали каверноз, кейин эса фиброз-каверноз шаклга ўтади. Download 494 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling