Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети ахборот хавфсизлиги кафедрасининг


Иқтисодиёт соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар


Download 66.63 Kb.
bet2/8
Sana01.04.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1314979
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
АХ йиллик ҳисобот (2021-2022) Last

1.4. Иқтисодиёт соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарилаётган хўжалик шартномалари
Ҳисобот йилида кафедрада хўжалик шартномалари бажарилмади.
1.5. Чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар
UZB-Ind-2021-98 Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорликдаги лойиҳаси бажарилмоқда.
Жорий йилда ушбу лойиҳа мавзуси бўйича СКОПУС базасида индексацияланадиган илмий журналларда 5 та илмий мақола, халқаро ва республика миқёсидаги конференцияларда 2 тадан илмий ишлар чоп қилинди. Интеллектуал мулк агентлигидан 1 та гувоҳнома олинди. Кафедра мудири, Г.У.Жураев ва кафедра катта ўқитувчиси Т.Р.Абдуллаев томонидан «Разработка стойкого симметричного блочного алгоритма шифрования на основе троичной системы счисления» номли илмий монография тайёрланди.
1.6. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси (натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳолати).
Кафедранинг мустақил изланувчиси Т.Р.Абдуллаевнинг «Криптобардошли симметрик блокли шифрлаш алгоритмини яратиш» мавзусидаги PhD диссертацияси доирасидаги илмий тадқиқот натижалари:
729 ва 256 қийматларга юқори сифатли S-box алмаштириш жадвалларини ҳосил қилиш усули ҳамда диссертация тадқиқотларининг назарий натижалари “UNICON.UZ” Давлат унитар корхонаси тадбиқ қилинди. Илмий натижалар криптотаҳлилнинг турли усулларидан ахборотнинг ҳимояланганлик даражасини ошириш имконини берди (2021 йил 28 февралдаги далолатнома).
Бардошли симметрик блокли шифрлаш алгоритмини яратиш бўйича тадқиқотлар натижалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг “Ахборот хавфсизлиги” ва “Ахборот технологиялари” кафедраларининг ўқув жараёнида қўлланилган. Илмий натижалар ўқув материалини ўрганиш сифатини яхшилаш, ахборот тизимларида ахборотни криптографик муҳофаза қилиш муаммосининг мумкин бўлган ечимлари ҳақида тасаввур бериш имконини берди (2021-йил 23-июндаги далолатнома).
Шунингдек, кафедра мустақил изланувчиси Р.Алаевнинг “Ахборотнинг криптографик муҳофазаси учун модел, алгоритм ва дастурлар” мавзусидаги PhD диссертацияси доирасидаги илмий тадқиқот натижалари “UNICON.UZ” ДУК – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказида тадбиқ қилинди (Баённома, 02.11.2021й.). Жорий қилиш натижасида дастурий таъминот операцион тизим билан интеграцияланган ҳолда ишлаши натижасида маълумотлар конфеденциаллиги ва бутунлигини бузишга қаратилган таҳдидларни бартараф этишда криптографик модуллар тақдим этадиган функцияларига қараб криптографик усулларни қўллаш самарадорлиги ошиши кузатилди.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling