Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети ахборот хавфсизлиги кафедрасининг


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорлик


Download 66.63 Kb.
bet3/8
Sana01.04.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1314979
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
АХ йиллик ҳисобот (2021-2022) Last

1.7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорлик
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмади.
1.8. Инновацион ғоялар ва ишланмалар
Кафедра бажарилаётган UZB-Ind-2021-98  Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорликдаги лойиҳа натижалари келгусида республикамиздаги ноёб объектлар учун узатилаётган ахборотларни ишончли ҳимоясини таъминлашда жорий қилиш масалалари ўрганиб чиқилмоқда.
1.9. Халқаро ҳамкорлик алоқалари
Ахборот хавфсизлиги кафедраси профессор-ўкитувчилари қуйидаги хорижий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қиладилар:
М.В.Ломоносов номидаги МДУ;
Новосибирск давлат университети;
Томск давлат университети;
Л.Н.Гумилев номли Евроосиё Миллий университети (Қозоғистон);
РФАнинг Келдыш номидаги Амалий математика институти;
Р.К.Босе номидаги Криптология ва хавфсизлик маркази (Ҳиндистон);
Авейрусский университетининг Телекоммуникация ва информатика факультети Электроника кафедраси (Португалия).


II БОБ. ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ
2.1. Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг олий таълимдан кейинги таълим институти фаолияти самарадорлиги (таянч докторантура, докторантура, мустақил изланувчилик, стажёр-тадқиқотчилик)
Кафедранинг 2-курс мустақил изланувчиси А.А.Икрамов PhD диссертациясини 2021 йил 1-май куни муваффақиятли муваффақиятли ҳимоя қилди.
Кафедранинг 3-курс мустақил изланувчиси Т.Р.Абдуллаевнинг «Криптобардошли симметрик блокли шифрлаш алгоритмини яратиш» мавзусидаги PhD диссертацияси муваффақиятли тугалланди ва ҳимоя қилиш учун Илмий кенгашга тақдим қилинди;
Кафедранинг 3-курс мустақил изланувчиси Р.Алаевнинг “Ахборотнинг криптографик муҳофазаси учун модел, алгоритм ва дастурлар” мавзусидаги PhD диссертацияси муваффақиятли тугалланди ва ҳимоя қилиш учун Илмий кенгашга тақдим қилинди.
2.2. Диссертация ҳимоялари бўйича Илмий кенгашлар фаолияти

  • Кафедра мудири, ф.-м.ф.д. Г.У. Жўраев Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш аъзоси;

  • Кафедра профессори, т.ф.д. А.В. Кабулов Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгашларнинг аъзоси;

  • Кафедра профессори, ф.-м.ф.д. Н.Х.Касимов Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 ҳамда В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги
    DSc.30.09.2019.FM.86.01 рақамли илмий кенгашларнинг аъзоси.

Диссертациялар (PhD/DSc) ҳимоя кўрсаткичи
Ушбу йилда кафедранинг катта ўқитувчиси Ш.Т.Болтаев ва 2-босқич мустақил изланувчиси А.А.Икрамов 05.01.05 - «Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги» ихтисослиги бўйича PhD диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Ушбу ихтисосликнинг 3-босқич мустақил изланувчилари Р.Х.Алаев ва Т.Р.Абдуллаевлар диссертация ишларини муваффақиятли якунлаб, Илмий кенгашга топширдилар.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling