Амалий мавъзу №1. Норматив-хуқуқий хужжатлар. Янги техникани жорий этишда маблағ ажратишнинг иқтисодий самарадорлиги


Жорий техник-иқтисодий режалаштириш


Download 45.76 Kb.
bet2/3
Sana04.02.2023
Hajmi45.76 Kb.
#1158018
1   2   3
Bog'liq
№1 2022

Жорий техник-иқтисодий режалаштириш
Корхонанинг асосий режаси бу-йиллик ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий режаси хисобланади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий режасини тузиш учун бажариладиган ишларнинг ҳаммасига техник лойихалар тасдиқланган бўлиши керак. Йиллик режа тузиш учун корхонанинг олдинги йиллардаги асосий кўрсаткичлар бўйича (ишнинг хажми, натурал ва пул миқдорида, фойда, меҳнат ҳақи фоизи ва техник материал билан таъминланиши) бажарилган ишлар тахлил қилинади.
Йиллик режалаштириш Жадвалли (календар режалаштириш Ишлаб чиқаришни тартибга солиш (диспетчерлик) Йиллик режа қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиб, белгиланган шаклларда тўлдирилади:
1) 1-шаклда асосий кўрсаткичлар келтирилган бўлиб, бу режанинг охирги бўлими хисобланади. Бошқа бўлимларнинг хисоб-китоб ишлари бажарилгандан сўнг қуйида келтирилган шакл тўлдирилади.
2) 2-шаклда ишнинг жамловчи режаси (пул қийматида) бўлиб, бу шаклда бажариладиган ишнинг смета ва режали қиймати кварталларга бўлинган холда аниқланади.
3) 3-шаклда қўл меҳнатини камайтириш мақсадида топографо-геодезик ишларни автоматлаштириш (компьютерлаштириш) ва механизациялаштириш.
4) 4-шаклда давлат маблағлари хисобига объектларда бажариладиган ишлар режаси.
5) 5-шаклда шартнома асосида бажариладиган ишлар режаси. Шартнома асосида бажариладиган ишлар буюртмачи, геодезик ташкилотлар ва экспедиция ўртасида тузилади.
6) 6-шаклда давлат бюджети асосида бажариладиган ишларни объектларда тугатиш рўйхати.
7) 7 ва 8 шаклда меҳнатни илмий асосда ташкил этишда янги техника ва технологияларни режалаштириш.
8) Меҳнат ва иш ҳақи режалари.
9) 9-шакл молиявий режа хисобланиб, бунда қуйидаги бўлимлар мавжуд:
а) Корхона хисоб рақамига даромад, маблағларни келиб тушиши ва шу маблағлардан амортизация тўловларини қоплаш;
б) Харажатлар;
в) Корхона томонидан кредит олиш ва кредитни қоплаш;
г) Давлат бюджети билан муносабатлар. Бунда давлат бюджетига солиқлар тўлаш режаси киради.
Геодезик корхона экспедицияси ва цехлари корхонанинг йиллик режасига асосан ишлайдилар. Бу режани режалаштириш бўлими ишлаб чиқади ва корхонанинг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий режаси юқори ташкилотларда тасдиқланади.

Download 45.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling