Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Арчаларнинг биоэкологик хоссалари


Download 1.31 Mb.
bet10/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

Арчаларнинг биоэкологик хоссалари.
Ўзбекистондаги арчалардан иборат ўрмонлар қуйидаги арча турларидан ташкил топган. Жуниэрерус серавшаника, Ж. Семиглобоса ва Ж. Туркестаниcа. Арчаларга хос хусусият шуки, улар кенг равишда ҳар хил тупроқ ва супстратларда ўса олади. Лекин улар учун энг қулай жойлар яхши тупроқ қатламлари ҳисобланади. Бундай тупроқларга жигарранг қўнғир, чиқинди моддаларга бой тупроқлар киради. Ҳарорат омили ва бошқа экологик шароитларга мос равишда тоғ профилининг биринчи босқичида зарафшон арчаси, унисавр арча ва тоғларнинг юқори қисмида эса Туркистон арчаси тарқалган. Туркистон тоғлари шароитида юқоридаги қонуният бир оз бузилади ва ўрта тоғ поясида аралаш арчазорларни учратамиз.
Арчаларга хос нарса шуки улар жуда сершох бўлиб, қалин соя беради, улар анча бақувват ва яшовчи бўлади. Арча нихоллари анча нозик бўлиб, биринчи йили 5-4 см дан ошмайди, илдизлари эса 10-15 см га этади холос. 5-6 йиллари кўчатларнинг баландлиги 6-8 см га этади, улар жуда секин ўсади. Арчаларни кенг зоналарда тарқалиши ва экологик мослашувчанлигини юқорилиги уларни фитоценотик таркибларини ҳар хил бўлишига сабаб бўлади. арчазорларни ҳар-хил бўлишлигига биринчи маротаба Е.П. Коровин (1955) эътибор қаратган: юқори тоғ ва пастки тоғ арчалари. П.Н. Овчинников (1958) эса юқори тоғ арчаларини Криофил (совуқни севучи), ва пастки тоғ арчаларини Термофил (иссиқни севучи) деб уларни икки гуруҳга ажратади.
Ғарбий Тяншаннинг Қурама тоғ худудида арчазорлар маҳсус зонани ташкил қилади, бу эрларда асосан Зарафшон арчаси тарқалиб, тоғнинг юқори қисмидагина бир оз Туркистон арчасини учратамиз.
Г.Т. Сидоренко (1953) Қурама тоғининг Тожикистон томонида тарқалган арчазорларга таъриф бериб, уларни хатто 800 метр баландликларгача пастга тушишини ёзади. Лекин энг қалин арчазорлар 1100-1200 метр баландликларда ўсишига эътибор беради. Арчазорларнинг энг юқори чегараси 3200-3300 метргача бориб этади. Қурама тоғининг шимолий қисмида Г.Т. Сидоренко 5 та гуруҳ арчазорлар ассоциацияларини белгилайди. Уларни ўсимликлар қопламида эса буғдойиқ, парангос, бетага ва бошқалар хукумронлик қилишни айтади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling