Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


Download 1.31 Mb.
bet24/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

Ишнинг мақсади:

  1. Ҳар хил раёнларда шовқин кучини аниқлаш.

  2. Шумометр билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш.

  3. Шумомерт асбоби мавжуд бўлмаганда ҳолларда шовқин кучини формула асосида математик ҳисоблаш.

Материал ва жиҳозлар: Дафтар, блокнот, жадваллар, Ўзбекистон Республикаси «Биологик хилма-хилликни сақлаш» Миллий стратегия ҳақида интернет маълумотлари.
Назарий материал. Биологик хилма – хиллик атамаси нисбатан янги ҳисобланади. Биохилма – хиллик деганда сайёрамиздаги барча тирикликнинг хилма – хиллиги ёки ҳайвонлар ўсимликлар микроорганизмлар, барча генотиплар ва экотизмларнинг хилма-хиллиги.
Биохилма – хиллик учта даражада таҳлил қилинади.

  • Барча турларнинг хилма-хиллиги-ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар ва шу жумладан замбуруғлар.

  • Генетик хилма-хиллик тур ичида генетик материалларнинг хилма-хиллиги

  • Экотизмлар хилма-хиллиги барча ландшафтларнинг хилма-хиллиги

Юқорида кўрсатилган даражалар биохилма–хиллик компонентларини шакллантиради.
Биологик хилма – хиллик бу жамиятнинг иқтисодий, экологик ва маданий-эстетик талабларни қондиради.
Ҳозирги замонда биохилма – хилликга антропоген таъсири натижасида экспоненсиал кучайиб бораяпти ва бу жамиятнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси «Биологик хилма-хилликни сақлаш» Миллий стратегия ва харакат дастури қабул қилиниб (1998), халқаро ҳамжамият олдида ўзининг миллий биологик ресурсларини муҳофаза қилиш учун жавобгарлигини эълон килди.
2010 йилни Халқаро биологик хилма-хиллик йили деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 20 декабр резолютсиясига асосан қабул қилинди. 2008 йилнинг 19 декабрида Ассамблея халқаро ташкилотларга ушбу воқеани нишонлашни, ташкилотга аъзо барча давлатларга мазкур Халқаро йилни ўтказиш учун миллий қўмиталар ташкил этишни тавсия қилди. Мазкур қўмиталарга туб халқлар ва маҳаллий жамоалар вакиллари киритилади.
Халқаро биологик йилма-хиллик йилини қўллаб-қувватлаш учун Бош Ассамблеянинг 2010 йилда бўлиб ўтадиган 65-й сессияси чоғида давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирокида бир кунлик юқори савияли йиғилиш ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2000 йилда жаҳон етакчилари Минг йиллик Декларациясини қабул қилишган эди. Бу ҳужжатда ХХИ асрда саккиз йўналишдаги ривожланиш мақсадлари белгилаб берилган. Ушбу мақсадларнинг бири биологик хилма-хилликнинг йўқолиб бориш суръатларини қисқартиришга йўналтирилган. 1992 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган атроф-муҳит ва ривожланиш масаласига бағишланган Умумжаҳон саммитида Биологик хилма-хиллик тўғрисида Конвентсия қабул қилинди. Уни жаҳоннинг 188 та мамлакати ратификатсия қилган. Шу тариқа, бу ҳужжат энг обрўли халқаро шартномалардан бири бўлиб қолди.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling