Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar


-амалий машғулот: Агро вио хилма хиллик


Download 1.31 Mb.
bet26/33
Sana17.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1208776
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
6-amaliy

7-амалий машғулот: Агро вио хилма хиллик


8-амалий машғулот: Алохида мухофаза қилинадиган табиий худудлар био хилма хиллигини саклаш.


Режа:
1. Биологик хилма-хиллик.
2. Миллий боғлар, буюртмалар, ҳайвонот боғлар.
3. Ўзбекистон ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва унинг экологик ҳолати.
4. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш чора тадбирлари
Ишнинг мақсади: Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва уни муҳофаза қилиш, миллий боғлар, буюртмалар, ҳайвонот боғлари ҳақида билимга эга бўлиш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Маъруза матни, Ўзбекистон экологик харитаси, ўсимлик ва ҳайвонлар акс этган расмлар.
Назарий материал:
Ўсимлик ва ҳайвонлар биологик ресурсларнинг ажралмас бир қисмидир ва улар табиатда моддалар ва энергия алмашинувида муҳим рол ўйнайди.
Ҳайвонот олами умуман инсониятнинг яшаши, ҳаёти фаолиятида жуда муҳимдир. Маълумки, уй ҳайвонлари ҳисобланадиган қорамол, қўй, эчки, тўнғиз, от, эшак, туя, қолаверса ит, мушук каби жонзотлар бизнинг ҳаётимизда тайин бир мақсад учун боқилади. Айрим ҳайвон турлари биз учун оқсил, мой, сут манбаи, бошқаси хўжалик учун асқотадиган ишларни бажаради, транспорт сифатида, уйларни қўриқлашда, зараркунандалар билан курашишда беминнат дастёр ҳисобланади.
Табиат қўйнида ёввойи ҳолда яшайдиган ҳайвонларнинг ҳам ўзига хос фойдали хусусиятлари мавжуд, жумладан, улардан мўйна, доривор воситалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, жун олинади.
Ҳайвонлар табиатда табиий воситаларнинг мувозанатини сақлаб туришда хизмат қилади. Умуман ҳайвонларнинг тури кўп бўлиб, уларнинг бир ярим миллиондан зиёд тури бор.
Ўсимликларни чангланишида, уруғ ва меваларини тарқатишда ҳам ҳайвонларнинг иштироки бор. Айрим йиртқич қушлар эса зараркунандаларни (кемирувчиларни) қириб, ўсимликлар ҳосилдорлигини оширади ёки баъзи ҳашаротлар ўсимликларни заракунанда ҳашаротлардан ва касалликлардан сақлайди. Масалан, битта бойқуш бир йилда 1000та сичқонни йўқ қилиб, 0,5т донни сақлаб қолса, чумолилар ўрмонларни касалликлардан сақлайди.
Шуни айтиш керакки Ўзбекистон ҳудудида ҳайвонот олами қанчалик муҳофаза қилинмасин ва уларнинг кўпайишига шароит яратиб берилган бўлмасин гоҳо уларни пинҳоний ов қилувчи шахслар учраб туради. Ўлка ҳудудидан турон йўлбарси, шунингдек, қизил бўри бутунлай йўқолиб кетган бўлиб, қоплон, Олд Осиё қоплони, йўл-йўл сиртлон, тувалоқ каби жонзотларнинг йўқолиб кетиш хавфи бор.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон ҳудудида Мирзачўл, Қарши чўли, Сурхон – Шеробод чўли, Фарғона водийсининг марказий қисмлари ўзлаштирилган. Бу эса саҳро-чўл муҳитида яшайдиган бир қатор жониворларнинг, жумладан, жайрон, гўзал тувалоқ каби ноёб зотларнинг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Бир қатор гўзал жониворлар, жумладан тоғ қўйи, эрон видраси, Ўрта Осиё капча илони кабилар жоҳил овчилар томонидан бутунлай камайтириб юборилди.
Ҳайвонларнинг ноёб ва йўқолиб бораётган турларини муҳофаза қилишда уларнинг яшаш шароитини яхшилаш ва кўпайиши учун қулай имкониятлар яратиб бериш керак. Бунинг учун биринчидан, йўқолиб кетаётган ва ноёб ҳайвон турларини қатъий назорат остига олиб, ов қилишга мутлақо йўл қўймаслик ва иккинчидан, ўша ҳайвонлар яшайдиган ҳудудларни табиий ҳолича сақлаб, қўриқхоналарга, буюртмахоналарга айлантириш зарур.



расм. Саванна. Зебралар ўтлайдиган саванна ( Нааби Ҳилл,Серенгети, Танзаниа. (© Имагес оф Африcа/Давид Кеитҳ Жонес.) Муҳофазага олинган ҳудуд. Мичаел Бегон, Cолин Р.Тоwнсенд, Жоҳн Л.Ҳарпер. Эcологй: фром индивидуалс то эcосйстемс.УК, 2006.*



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling