Amaliy mashg'ulotlarni tashkil etish bo'yicha ko'rsatma va tavsiyalar
Download 1.31 Mb.
|
6-amaliy
Баҳолаш мезонлари (балларда)
11-амалий машғулот: Биохилма -хиллик бўйича режалар ва алоқалар. 1996 йилда Ўзбекистон БМТнинг Биологик Хилма-Хиллик Конвентсиясида белгиланган мажбуриятларини бажариб, Глобал экологик Фонд томонидан маблағ билан таъминланган лойиҳани бошлади. Бу лойиҳа 1998 йилда Ҳукумат томонидан маъқулланган Биологик Хилма-Хилликни Сақлаш Стратегияси ва Амалий Режасини пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда атроф муҳит соҳасида қабул қилинган дастлабки муҳим сиёсий ва режалаштириш ҳужжати, Биологик Хилма-Хилликни Сақлаш Стратегияси ва Амалий Режаси бўйича О`рта Осиёда таёрланган ва маъқулланган дастлабки ҳужжат бўлди. Биологик Хилма-Хилликни Сақлаш Секретариати барча ҳукуматлар биологик хилма-хилликни сақлаш борасидаги фаолиятида зарур ахборот ва технологияга эга бўлиш имкониятини яратиб, халқаро «Воситачилик Механизми»ни тайинлади. Режалар: Биологик Хилма-Хилликни Сақлаш Стратегияси ва Амалий Режасини тадбиқ қилиш борасида босим имкониятини аниқлаш орқали Ҳукуматга Биологик Хилма-Хилликни Сақлаш Конвентсиясидаги мажбуриятларини самаралироқ бажаришига ёрдам бериш. Бунга қўшимча равишда, лойиҳа БХХС Секретариатидаги халқаро марказга боғланган биологик хилма-хилликни сақлаш ахборот бошқаруви учун самарали миллий Воситачилик Механизми тизимини ўрнатишда Ҳукуматга ёрдам беради. Қуйидаги тўртта устувор соҳа ичида Биологик Хилма-Хилликни Сақлаш Стратегияси ва Амалий Режасини тадбиқ қилишга алоқадор босим имкониятларини аниқлаш: (1) Миллий режалар, стратегия ва қонунчиликни ўз ичига олган ҳолда манбалардан унумли фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни сақлашнинг умумий чора-тадбирларини тадбиқ қилиш; Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling