Амда чет эл юридик шахслари билан


-боб. Солиқ суммасини қоплаш учун асос бўлувчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш


Download 167.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana02.06.2024
Hajmi167.71 Kb.
#1835811
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
489 14.08.2020

2-боб. Солиқ суммасини қоплаш учун асос бўлувчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш 
тартиби 
8. Солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчининг ушбу Низомга 
2-иловага
 
мувофиқ шаклдаги қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим бўлган суммасини 
қайтариш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади. 
9. Ариза солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига солиқ 
тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади. 
10. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган 
дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган 
ташкилотлари томонидан солиқ органига бевосита ёки буюртма хати билан почта, алоқаси 
хизмати орқали ушбу Низомга 
3-иловага
 мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади. 
11. Хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб 
эътироф этилмаган ҳолатларда контракт ҳамда хорижий харидор томонидан кўрсатилган 


хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар 
ҳақиқатда реализация қилинганлигини (кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар 
ҳисобланади. Бунда, воситачилик шартномасига асосан воситачининг (агентнинг) 
воситачилик ҳақи суммаси кўрсатилган хизматлар учун комитент ҳисобидан воситачига келиб 
тушган суммадан ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳисобот (бажарилган ишлар 
тўғрисидаги далолатнома) тақдим этилади. 
Ушбу хизматлар бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали кўрсатилган бўлса 
(электрон шаклдаги хизматлардан ташқари), контракт ҳамда хорижий харидор томонидан 
кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси 
ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. 
12. Хизматлар электрон шаклда кўрсатилган бўлса, умумқабул қилинган хорижий 
амалиётга мувофиқ тузилган ҳисобот ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий харидор 
томонидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар 
ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. 
13. Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти 
бўйича хизматлар Солиқ кодексининг 264-моддаси 
учинчи қисмида
 қайд қилинган шахсларга 
кўрсатилганда аризага ушбу Низомга 
4-иловага
мувофиқ шаклда реализация қилинган сув 
таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти хизматлари тўғрисидаги маълумотлар илова 
қилинади. 

Download 167.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling