Амда чет эл юридик шахслари билан
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Download 167.71 Kb. Pdf ko'rish
|
489 14.08.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш., 2020 йил 14 август, 489-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 1-ИЛОВА Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш шартлари ва тартибини белгилайди. 2. Қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) салбий фарқ суммасини қоплаш, шу жумладан, бошқа солиқлар бўйича қарздорликни узиш ҳисобига қоплаш Солиқ кодексига ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади. 3. Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтаришга ҳамда чет давлат фуқароларига солиқ суммаси ўрнини қоплашга (ТАХ FREE) нисбатан ушбу Низом қоидалари татбиқ этилмайди. 4. Ушбу Низом мақсадларида қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси деганда Солиқ кодексига мувофиқ аниқланадиган, товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади. Бунда хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича етказиб берувчиларга товарлар (хизматлар) қийматида тўланган солиқ суммаси тушунилади. 5. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса) ноль даражали ставкани қўллашда қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси ушбу Низомнинг 7 ва 8-бобларида белгиланган тартибда ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. 6. Солиқ суммаси ўрнини қоплаш масаласи қоида тариқасида солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси топшириғига асосан солиқ тўловчининг аризаси ва тақдим этилган ҳужжатлари солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдан ўзга жойдаги солиқ органлари томонидан кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши мумкин. 7. Солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ органининг солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори асосида солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисидаги ариза тушган санадан эътиборан олтмиш кундан, ушбу Низомнинг 6-бобида кўрсатилган тартибда эса етти кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим. Download 167.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling