Амда чет эл юридик шахслари билан
-боб. Экспорт операцияларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш
Download 167.71 Kb. Pdf ko'rish
|
489 14.08.2020
3-боб. Экспорт операцияларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш
тартиби 14. Экспорт операциялари бўйича солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси); товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси; Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар; товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси); йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар реализация қилинганда — ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри; валюта маблағлари тушганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси; ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги товарлар экспорт қилинганлиги ва валюта маблағлари тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар; товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар. Агар ушбу банднинг иккинчи-олтинчи хатбошларида кўрсатилган ҳужжатлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида мавжуд бўлса, мазкур ҳужжатларни солиқ органига тақдим этиш талаб этилмайди. 15. Солиқ кодексининг 262-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга нисбатан солиқ суммаси ўрнини қоплашда ушбу Низомнинг 14-банди иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилади. 16. Ноль даражали ставка қўлланиши натижасида ҳосил бўлган ва қопланиши лозим бўлган солиқ суммасининг асосланганлигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчи аризага ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда солиқ тўловчига қоплаб берилиши лозим бўлган солиқ суммаси бўйича ҳисоб-китобни илова қилади. Бунда товарларни экспортга жўнатиш ва жўнатилган товар учун тўловлар турли чет эл валютасида амалга оширилган бўлса, юклаб жўнатиш амалга оширилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг ушбу Низомга 7а-иловадаги шаклга мувофиқ ҳисоб-китобини илова қилади. 17. Солиқ тўловчининг аризаси ушбу Низомда назарда тутилган иловаларсиз тақдим этилса, ушбу ариза солиқ органи томонидан кўриб чиқилмаган ҳолда беш кун мобайнида солиқ тўловчига қайтарилади. Аризаси кўриб чиқилмаган ва қайтарилган солиқ тўловчи, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган холда, қайта ариза беришга ҳақли. Download 167.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling