Аҳмедова З. М
“Лабларимиз булочкадай думалоқ” ўйини
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ким яхши кулади” ўйини.
- “Ким най чала олади” ўйини.
- “Ўрмон” ўйини.
“Лабларимиз булочкадай думалоқ” ўйини
Мақсад: Лаб харакатини фаоллаштириш. Ўйиннинг бориши: Логопед болаларга думалоқ булочка чизилган расимни кўрсатади ва болалардан ―Ким лабларини шундай думалоқ қила олади?‖ деб сўрайди.Аввал логопед болаларга ўзи кўрсатиб беради (о-о-о-о). Сўнгра болаларни кетма-кет чақириб,машқни эркин бажариш тавсия этилади.Болалар машқни эркин бажаришини кузатиб боришади.Машқни бажаришда фақат лабларнинг иштирок этиши кузатиб борилади,оғиз очилган ҳолда бўлади,лекин пастки жағ олдинга чиқиб кетмаслиги керак. “Ким яхши кулади?” ўйини. Мақсад: Лаб харакатини фаоллаштириш. Жихоз: Бўғирсоқ,қўғирчоқ. Ўйиннинг бориши: Болалар ярим доира ҳолда ўтирадилар.Логопед болаларга шундай дейди. ―Биз хурсанд бўлганимизда куламиз‖,мана бундай (ўзи кулиб кўрсатади). Биз жуда хурсанд бўлиб кулганимизда тишларимиз кўринади.Ҳозир бизга бўғирсоқ билан қўғирчоқ мехмонга келади.Ҳаммамиз ҳурсанд ва кулиб уларни кутиб оламиз.Болалар тишларини кўрсатиб куладилар.Энди меҳмонларимиз кетди.Биз ҳафа бўлдик.Тишларимизни бекитамиз.Меҳмонларимиз яна келди.Куламиз.Шу тариқа машқлар бир неча 50 марта такрорланади.Лаб харакатларининг аниқ бажарилиши кузатиб борилади. “Ким най чала олади?” ўйини. Мақсад: Лаб харакатларини фаоллаштириш. Ўйиннинг бориши: Бола ярим доира ҳолда логопедга қараган ҳолда ўтирадилар.Логопед болаларга найнинг расмини кўрсатади ва болалардан лаблари билан най ҳосил қилиш сўралади.Аввал логопед най чалишни тақлид қилишни болаларга ўзи кўрсатиб беради.Сўнгра болалардан талаффуз этиш сўралади.Най чалиняпти деганда болалар лаблари билан най чалиш харакатини бажарадилар.Куй тугади дейилганда болалар лабларини оддий ҳолга келтирадилар.Машқ бир неча марта такрорланади ва аниқ бажарилиши логопед томонидан кузатиб борилади. “Ўрмон” ўйини. Мақсад: Лаб ва пастки жағ харакатларини фаоллаштириш. Жиҳоз: Саватлар. Ўйиннинг бориши: Қиз ва бола доира бўлиб турадилар.Уларнинг қўлида саватчалар бор.Болалар ўрмонга қўзиқорин тергани кетишяпти. Лекин битта бола ўрмонда адашиб қолди.Болалар ўртоқларини қидиришяпти.Ау-ау қаердасан. Логопед ҳар бир бола ау-ау товушларини қандай талаффуз этаѐтганини кузатиб бориши керак.Ау-товушлари талаффуз этилаѐтганида пастки жағимиз бир оз пасга тушади,лаблар думалоқ ҳолатда бўлади.Ушбу машқ болалар томонидан тўғри бажарилиши кузатибборилади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling