Аҳмедова З. М
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиѐтлар
“Кимга нима керак” ўйини.
Мақсад: Сўзларда ва гапларда учрайдиган ―х‖товушини мустахкамлаш. Ўйиннинг бориши: Логопед доскага расмларни илиб қуяди ва болаларга мурожат қилади: Хозир сизлар қисқа-қисқа хикоялар эшитасизлар.Ҳар бир хикоя бирор расмга тўғри келади.Сизлар қайси расм эканлигини топишингиз керак. Болалар арчани ясата бошлайди.Арчага кўп ўйинчоқларни илиб қўйишади.Арчага яна нима илиш керак? (юлдузча) 74 Бемор кўргани шифокор келди.Шифокор нима кийиб келди? (оқ халат).Ким кўп жавоб берса,уша бола ғолиб деб топилади. Адабиѐтлар: 1.А.Б.Усова .Роль игры в воспитании детей.Москва 1976 год. 2.К.Шодиева ―Мактабгача ѐшдаги болаларни тўғри талаффузга ўргатиш‖ Тошкент.1995 й. 3.Игры в логопедической работе с детьми ―Под ред‖В.И.Селиверстова Москва 1981 год. §5. Товушлардаги камчиликларни бартараф этишда қўлланиладиган тез айтиш, чорлашма, топишмоқ ва шеърлардан фойдаланиш. Товушлардаги камчиликларни бартараф этишда биз, асосан, анъанавий бўлган тез айтиш, топишмоқ ва шеърлардан фойдаланиб келамиз. Шубҳасиз, улар болаларга хушкайфият ва тетиклик бағишлайди. Бундан ташқари, болаларга берилган логопедик топшириқларни осон ва эркин бажаришлари учун қулай шароит яратиб беради. Логопедик машғулотлар ва ўйинларда тез айтиш, топишмоқ ва шеърлардан кенг фойдаланиш натижасида, болаларнинг нутқи ўсади, шу билан бирга нутқнинг равон бўлишида, тўғри оҳангнинг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Миллий адабиѐтимиз намуналари бўлиши санама, чорлашма, қиқиллама, айтишув, чеклашмачоқ, айтишма ўйин ва яраштиргич каби халқ оғзаки ижоди, нафақат боланинг нутқини ўстиришда, балки уларни миллий руҳда тарбиялаш, миллий қадриятларимизни ҳурмат қилиш ва ватанпарварлик ҳиссини уйғотишда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Қуйида биз, ўзбек тилимизнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, (болаларни тўғри талаффузга ўргатишда логопедик ўйинлардан фойдаланиш йўлларини такомиллаштириш борасида бой адабий меросимиздан намуналар келтирамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling