Аҳмедова З. М
I боб. Болалар билан олиб бориладиган логопедик коррекцион
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
I боб. Болалар билан олиб бориладиган логопедик коррекцион
ишларда ўйиннинг аҳамияти §1. Ўйин ва уларнинг турлари Ўйин мактабгача тарбия ѐшидаги болаларнинг асосий фаолияти бўлиб, у орқали бола шахс сифатида шаклланади. Ўйин боланинг келажакдаги ўқув, меҳнат фаолияти, кишиларга муносабатининг қай даражада шаклланиб боришини белгилайди. Ўйин қадим замонлардан бери педагог, психолог, файласуф, этнограф, санъатшунос олимлар диққатини ўзига тортиб келган. Ўйин ибтидоий жамоа тузуми давридаѐқ юзага келган бўлиб, жамият ҳаѐтида меҳнатдан кейин туради ва унинг мазмунини белгилайди. Ибтидоий жамоа қабилалари ўз ўйинларида овчилик, уруш, деҳқончилик ишларини акс эттирганлар. Масалан, ўша даврдаги баъзи қабилаларнинг шоли сепиш жараѐии ўйинлар билан жуда капа тантана қилиб амалга оширилар эди. Баъзи ҳолларда эса ўйин меҳнат қилиш истаги орқали юзага келади. Масалан, овчи тюленни овлаш учун унинг олдига ҳайвонга ўхшаб судралиб, сирпаниб боради. Айрим ҳолларда эса бола ўз ўйинида олдип катгалар меҳнатига тақлид қилади, кейинчалик уларнинг меҳнатида қатнашади. Ўйин ѐш авлодни меҳнатга тайѐрлайди. Болалар ўйинни бундай тушуниш биринчи марта К.Д.Ушинский томонидан таърифлаб берилган эди. У ўз асарларида болалар ўйинининг мазмуни, уларнинг ҳаѐтдан олган таассуротлари билан белгиланиб, улар шахсининг шаклланишига таъсир этади, деб ѐзади. Бу фикрни П.Ф.Лесгафт ҳам тасдиқлаб, болалар ўз ўйинларида теварак – атрофдан олган таассуротларини акс эттирадилар дейди. Бундай фаолият боланинг ривожланишида катта аҳамиятга эгадир. 10 Шундай килиб, ўйиннинг ижтимоий воқеа эканлигини, ўйинда теварак- атрофдаги борлиқ акс эттирилишни илғор олим ва педагоглар ўзларининг кузатпш ва амалий тадқиқотлари орқали исботлаб бердилар. Шу тариқа ўйин тарихий тараққиѐт жараѐнида меҳнат фаолияти натижасида пайдо бўлган ижтимоий фаолиятдир. Ўйин доимо ҳақиқий ҳаѐтни акс эттиради. Демак, ижтимоий ҳаѐт ўзгариши билан унинг мазмуни ҳам ўзгаради; ўйин маълум мақсадга йўналтирилган онгли фаолият бўлиб, унинг меҳнат билан кўп умумийлиги бор ва ѐшларни меҳнатга тайѐрлашга хизмат қилади. Ўйин фаолияти асосида боладаги ўқув фаолияти ривожланади, бола қанчалик яхши ўйнаса, у мактабда шунчалик яхши ўқийди; Болаларнинг ўйини назарияси (20-30 йилларда) Е.А. Флерина, Е.И.Тихеева, Е.А. Аркин каби олимлар асос солдилар, кейинчалик Р.Я.Лехтман-Абрамович, Ф.И. Урадкина, Н.М. Аксарина, А.П. Усова, Д.В.Менджерицкая, Р.И. Жуковская, Т.А. Маркова, С.Л. Новосѐлова, Е.В.Зворигина ва бошкаларнинг тадқиқот ишлари болалар ўйини мавзуини ишлаб чиқишга бағишланади. Болалар ўйинининг тарихи, табиати, унинг ривожланиш қонуниятлари Л.С.Виготский А.Н.Леонтьев, Д.Б.Эльконин, А.В.Запорожец каби психологлар ва уларнинг давомчилари илмий тадқиқот ишларида ўз аксини топди. А.В.Запорожец болалар ўйинининг илк ѐшдан бошлаб кузатиб бориш натижасида уни хfракатга келтирувчи сабаблар, ривожланиш қонуниятлари, ҳар хил ѐш босқичларида болалар ўйинининг ўзига хос томонлари, мазмуни ва тузилишини ўрганиш зарурлигини таъкидлайди. Илк ѐшли болалар ўйин фаолиятининг биринчи босқичи таништирувчи ўйин бўлиб, у нарса-буюм-ўйин фаолиятидир. Унинг мазмуни қўл ишдаги мураккаб ва нозик ҳаракатлардир. Кейинги босқич акс эттириш ўйини ҳисобланади. Бу илк ѐшли болалар ўйини психологик мазмунининг ривожланишида энг юқори нуқта 11 ҳисобланади. Катталар таълим-тарбиявий ишларини маълум изчиллик билан олиб борсалар, бу ѐшдаги болалар нарса ва буюмлар номини, нимага ишлатилишини билиб оладилар ва бу янги билимларни ўз ўйинларида қўллай бошлайдилар. Бу ѐшдаги болалар ўйин мазмуни жиҳидан предметли фаолиятни акс эттиради. Биринчи ѐшнинг охири ва иккинчи ѐшдаги болалар ўйинида сюжетни акс эттириш юзага келади. Бола қуйидаги буюм билан ундан қандай фойдаланиш кераклигини акс эттиради. Масалан, қошиқ билан овқат ейилади, пиѐладан чой ичади, каравотда ѐтилади, қўғирчоқни «онаси» эркалайди ва ҳоказо. Шунииг асосида сюжетли-ролли ўйиннинг дастлабки қирралари юзага кела бошлайди. Навбатдаги босқич роли ўйин бўлиб, унда болалар ўзларига таниш бўлган катталар меҳнати ва кишиларнинг ижтимоий мупосабатларини акс этирадилар. Болалар ўйин фаолиятипинг босқичма-босқич ривожланиши тўғрисидаги умумий тасаввурлар ҳар хил ѐш гуруҳларида болаларнинг ўйин фаолиятига раҳбарликнииг аниқ системали тавсияларипи ишлаб чиқиш имкониятини яратади. Шундай қилиб, болалар боғчасининг педагогик жараѐнида ўйиннинг тутган ўрни жуда кагга бўлиб, ўйиндан мактабгача тарбия ѐшдаги болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бсришда кснг фойдаланилади. Зеро: ўйин болаларнинг мустақил фаолияти бўлиб, унда боланинг руҳияти намоѐн бўлади; ўйин мактабгача тарбия ѐшдаги болалар ҳаѐтини ташкил этиш шаклидир; ўйин болаларни ҳар томонлама тарбиялаш воситаларидан биридир; ўйин болаларга таълим ва тарбия бершининг метод ва усулидир; ўйин болаларни ўқув фаолиятига тайѐрлаш воситасидир; 12 Таниқли педагог олимларнинг олиб борган тадқиқотлари ўйинга комплекс раҳбарлик қилити орқали болаларга ахлоқий муносабатлари, болалар ўйинининг ривожланиши даражасига таъсир этиш мумкинлигини кўрсатади. Болалар ўйини ўзининг мазмуни, ҳусусияти, ташкил этилишига кўра хилма-ҳилдир, шуниигучун уни қуйидагича туркумларга ажратилади: 1. Ижодий ўйинлар. 2. Қоидали ўйинлар. Ижодий ўйинлар болалар ўзлари ўйлаб топишади. Унда олдиндан белгиланган қоидалар бўлмайди. Ўйин қоидасини болалар ўзлари ўйин жараѐнида белгилашади. Ижодий ўйинларга драммалашган ўйинлар, қурилиш ўйинлари, табиий материаллар билан ўйналадиган ўйинлар киради. Қоидали ўйипларнинг мазмуни ва қоидаси катталар томонидан белгиланади. Қоидали ўйинларга қуйидагилар киради: дидактик ўйинлар, Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling