Аҳмедова З. М


боланинг кимлигипи, нимага қизиқишини ўйнаган ўйиндан билса бўлади»


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/60
Sana15.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1478272
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
Logopedik o`yin

боланинг кимлигипи, нимага қизиқишини ўйнаган ўйиндан билса бўлади», 
деган ҳикматли иборалар бор. Англамоқ керакки, болаларнинг ўйинларидан 
келиб чиқиб, уларнинг ҳарактери, қизиқиши, интилиши, мақсади, одатлари, 
хулқи атворини билиш мумкин. Ҳар ҳолда ўзбек фарзандлари ўзларининг ота 
боболари ва момолари туғилиб чеча поя бўла бошлаганларидан, униб ўсиб, 
катта ѐшга етгунларича бўлган даврларда доимий ҳамроҳ йўлдош бўлган 
миллий ўйинлари бағрида униб ўсишлари маъқул – да!
Ўзбек миллий болалар ўйинларининг мавзу камрови, ижро услублари 
жуда кенг. Ижтимояй ҳаѐт, кишилар муносабатларининг бирон бир жабҳаси 


27 
йўқки, ўйинлар назарига тушмаган бўлсин. Бошкача сўз билан айтганда, 
халқимиз ҳаѐтининг бирон соҳаси бўлмасинки, ўйинларга "кўчмаган", 
уларда ўз ифодасини топмаган бўлсин. Халқимизнинг деҳқончилик, 
чорвачилик, боғдорчилик, полизчилик маданияти дейсизми, касб-ҳунар ва 
илм-билим соҳаси дейсизми, фалсафий эстетик, аҳлоқий ѐхуд таълим-тарбия, 
аҳлоқ-одоб бобидаги қарашлари дейсизми барчаси миллий ўйинларга 
мавзудир. Хусусан, болалар миллий ўйинлари бошдан оѐқ маънавий-
маърифий, ахлоқий тушунчалар билан йўғирилган. Асрларга тенгдош 
катталар ва болаларга аталган ўзбек болалар миллий ўйинларини айтиб 
адоғига, сон-саноғига етиб бўлмайди. Ҳар ҳолда халқимиз бисотида ўйинлар 
беҳисоб, сон-саноқсиз. Халқимизнинг минг-минг йилларда босиб ўтган 
тарихий йўлида тажриба синовлардан қайта-қайта ўтиб, яхлит ва мукаммал 
ҳолга келиб, бизгача етиб келган болалар миллий ўйинларининг мазмуни, 
мақсад мантиқи ва йўналишига қараб қуйидагича турларга бўлиш мумкин: 
1. Мавсумий миллий болалар ўйинлари: баҳор, ѐз, қиш мавсумларида 
ўйналадиган миллий ўйинлар.
2. Маросим болалар миллий ўйинлари: расм-русумлар, одатлар, 
маросимлар, анъанавий байрамларда ўйналадиган ўйинлар. 
3. Меҳнат билан боглик; болалар миллий ўйинлар: "Экин экиш", "Ўрик 
қоқиш", "Анор узди", "Ерни ҳайдаш", Қлупнай сайли", "Сигир соғди", 
"От суғориш" ва бошқалар.
4. Оилавий - маиший болалар миллий ўйинлари: 
и
Меҳмон-меҳмон", 
"Келин тушириш", "Она-бола", "Уй жиҳозлаш", "Қўғгирчоқ ўйини", 
"Алла-алла", "Бешик безаш", "Бешикка белаш" ва бошқалар. 
5. Жисмоний ҳаракатли болалар миллий ўйинлари: "Қувлашмачоқ", 
"Зийрак", "Ғоз-ғоз", "Коптокни қувиб ет", "Қуѐним-қуѐним", "Эпчил 
қуѐн", "Туптош", "Санаш", "Оқ суяк", "Чопиш", "Зув-зув", "Оқ 
теракми-кўк терак", "Эшак минди", "Ўйла", "Қулоқ чўзма", 
;
'Менга 
етиб ол", "Тоққа кўтарилиш", "Улоқ", "Чоғвон", "Сузиш", "Узоқда 
сакраш", "Арқонда кўтарилиш", "От ўйини", "Қиз қувди", "Нишонга 


28 
олиш", "Қиличбозлик", "Сув остида тез сакраш", "Тош кўтариш", 
"Товон уриштирш" ва бошкалар. 
6. Мантиқий болалар миллий ўйинлари: тез айтишлар, топишмоқни 
топиш ўйинлари, санашлар, айтишувлар, савол-жавоблар, ўйлаб 
топлар, хотирани тиклашлар, чорлашлар ва бошқалар.
7. Ҳайвонлар ва табиат ҳодисалари билан боғлиқ болалар миллий
ўйинлар. 
8. Эрмак болалар миллий ўйинлари. 
9. Мусиқа ўйинлари.
Ўзбек болалар миллий ўйинларининг бу каби турларга бўлиш 
нисбийдир. Зеро, айрим ўйин қиш кетиб, баҳор келиши билан ижро этила 
бошласа, у йил бўйи ҳам фаол давом этиши мумкин. Яна бир ўзбек болалар 
миллий ўйинларига хос хусусиятлардан бири ѐш танламаслигидир. 
Ўзбек болалар миллий ўйинларининг ҳар бири олам мақсад, маъно-
мазмун ва шакл шамойил жиҳатдан мукаммал асардир. Ўйинлар мазмуни ва 
шакл-шамойилига қараб, уни яратган ва ижро этадиган халқларнинг 
нечоғлик ижодий салоҳияти, топқирлиги ва зукколиги ҳамда фикр юритиш 
баҳо бериш мумкин эканлиги ақидасидан келиб чиқиб, ўзбек катталар ва 
болаларининг миллий ўйинлари асосида ҳамс халқимизнинг ижодий, 
педагогик иқтидорига, ақлу идроки-ю, инсоний фазилатларига қойил қолиш, 
тан бериш мумкин. Ўзбек болалар миллий ўйинлари бу халқимизнинг 
болалиги, ўсмирлиги ва йигитлигидир, етилган камолатидир. Таълим-тарбия 
одоб ахлоқнинг ўзига хос мактабидир. Болалар миллий ўйинларида ҳам, 
бошқа ижод намуналарида бўлганидек, халқнинг маънавий - маърифий, 
ахлоқий-этик қарашлари, чунончи, Ватан ва ватанпарварлик, жамоатчилик, 
дўстлик, аҳиллик, меҳнат ва меҳнатсеварлик, илм, касб-ҳунар, донолик, 
яхшилик, мардлик, ботирлик, хушѐрлик, тадбиркорлик, саҳийлик, 
меҳмондўстлик, қадр-қиммат, иззат-ҳурмат, одоблик, тарбиялилик, - меҳр-
оқибат, сабр-қаноат, эпчиллик, уддабуронлик, андиша, вақт ва фурсатни 
қадрига етишлик, фаҳм фаросат, ғурур, номус-ор, ғайрат-шижоат, адолат, 


29 
куч-қувват, тил бойлиги ва зукколиги болалик ѐшлик ва қариялик дунѐси, 
салоҳияти ва билимдонлиги, тажрибаси кабилар ҳар томонлама чуқур, 
фавқулодда кутилмаган ҳолда зухур этилади ва амалиѐтда ўз ифодасини 
топади. Ўйинлар фикр ҳаракати акл-идрок, бойлиги руҳий уйғоклик ва 
жисман тетиклик, шунингдек, соғлом таълим-тарбия, одоб-ахлоқнинг мангу 
қўнғироқдаридир. 
Халқ ўйинлари, жумладан, болалар миллий ўйинлари энг қадим 
вақтлардан бошлаб халқ ҳаѐти тарзини, орзу армонларини, идеалини, 
маънавий-маърифий, эстетик дунѐ қарашини мужассамлаштирган ҳолда шу 
кунимизга қадар ўсиб, мазмун мақсадига кўра теранлашиб бизгача етиб 
келгандир. Бошқа санъат турларидан фарқли ўлароқ ўйинларда халқ руҳияти, 
психологияси, ѐш авлод тарбиясига бўлган муносабатида ѐрқин акс этади. 
Ўзбек болалар миллий ўйинлари сюжетида, ғоясида, гўзаллик, шодлик 
ва хурсандлик, яхши кайфият, гумманистик белгилар ифода этилиши билан 
бирга халқ ғами, дард-алами, нола-фиғони ўзига хос исѐни, норозилиги ҳам 
ўз аксини топган, дейиш мумкин. Бу болалар фольклорига ҳам тааллуқлидир. 
Ҳуллас, ўзбек ўйинни яхши кўрадиган, унга жон-жахти билан 
берилган, дилини қадрлай оладиган, эъзозлай оладигаи халқдир. Ҳа, ўйин 
болаларнинг кечаги, бугунги, эртанги кунидир. Ўзбек болалар миллий 
ўйинларининг болалар ҳаѐти ва аҳлоқий жисмоний тарбиясида, хусусан, 
маънавий-маърифий қиѐфаси, фалсафий, эстетик дунѐқараши, меҳнатга, 
касб-ҳунарга, оллоҳнинг ердаги сарвари, ҳазрати Инсонга муносабатида 
бўлмайдиган аҳамияти бўлган ва ҳозир ҳам бор. Мустақиллигимиз ва 
истиқлолимизнипг таянчлари, буюк келажагимиз бунѐдкорлари болаларимиз 
ўта маданиятли, иймон-этикоди бутун маънавий-маърифати устивор, ахлоқи 
бисѐр бўлмоғи шарт. Қисқаси, авлодимиз барча юксак инсоний 
фазилатларини ўзига юқтирган мужассамлантирган, иқтидорли, ижодкор, 
меҳнатсевар, юртсевар, фидоий, билимдон, ўқувли, одобли, камтарлик, 
тўлиқни либос қилиб, кийиб олмоғи кун тартибига қўйилди. Айни чоғда 
болаларимизни буюк келажагимиз бунѐдкорлиги қилиб тарбиялаш уларда 


30 
энг яхши инсоний ҳис туйғуларини миллий ғурур, миллий виждон ва 
ифтихорини уйғотиш, шакллантириш ва камол топтиришда маънавии олтин 
меросимизнинг битмас - туганмас дурдоналаридан бўлмиш ранг-баранг халқ 
миллий ўйинлари муҳим роль ўйнашлиги исбот талаб қилинмайдиган 
ҳақиқатдир. Чунки, кўпчилик миллий ўйинларни юқорида ҳам 
таъкидланганидек, кичик ѐшдаги болалар ҳам мактаб ѐшидаги, ҳатто 
ўсмирлар ҳам ўйнаверишади. Иккинчидан, халқ; мана бу ўйинни кичик 
болалар ўйнасину, мана бунисини мактаб ѐшидагилар ўйнасин", - деб 
ажратиб ўтирмайди. Чиройли, маъно-мазмуни, тарбиявий-коррекцион 
аҳамиятга моликми, ўйнашига йўл қўйяверади. Ҳар бир халқ болалар миллий 
ўйинида доно халқимизнинг қиѐфасини ўзлигини, ўзбеклигини кўрамиз. Ана 
шу халқ ўйинларининг, жумладан,болалар миллий ўйинларига ижодий 
ѐндошиб, 
болаларнинг 
қизиқишларига 
қобилиятлари 
ва 
(бошқа 
иқтидорларини ҳисобга олиб таништиришни ва ўйнатиш табиий ҳолдир.


31 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling