Соҳибқироннинг «Темур тузуклари»дан қуйидаги сатрларни мамнуният билан ўқиш мумкин.
-«Юз минг отлик аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан бирга амалга ошириш мумкин».
«Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим. Золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм ўтказмадим».
-«Кимки бировнинг молини зўрлик билан тортиб олган бўлса, мазлумнинг молини золимдан қайтариб олиб, эгасига топширсинлар. Агар кимда-ким Тиш синдирса, кўзини кўр қилса, қўлоқ ва бурун кесса, шароб ичса, зино қилса, девондаги шариат қозиси ёки ахдос қозисига олиб бориб топширсинлар».
Қуйидаги тузукларда Амир Темурнинг кечиримли хислатлари намоён бўлган. Буни у бошқалардан ҳам талаб қилган. Кечиримли бўлиш инсон учун энг яхши фазилат саналади.
-«Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубхаю қўрқув бўлса, унут бўларди».
--«Менга ҳасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни қўриб, хижолат терига ғарқ бўлардилар.
Ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга паноҳ тилаб келганларида, уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим».
-«Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тизимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топширдим»
-«Агар душманинг бош уриб паноҳингга келса, раҳм қилиб яхшилик ва мурувват кўрсат».
Амир Темурнинг дўстлик ҳақидаги панду-насиҳатлари ҳам хали-хануз биз учун ибратдир.
-«Соддиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди».
Do'stlaringiz bilan baham: |