Амир Темур


Амир Темурнинг умр бўйи ободончилик, қурилиш ишларига катта аҳамият берганлиги, камбағал парварлигини унинг қуйидаги ўгитларидан ҳам билиш мумкин


Download 73 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi73 Kb.
#1624442
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амир Темур

Амир Темурнинг умр бўйи ободончилик, қурилиш ишларига катта аҳамият берганлиги, камбағал парварлигини унинг қуйидаги ўгитларидан ҳам билиш мумкин.

  • -«Кимки бирон сахрони обод қилса, ёки бирор боғ кўкартирса, ёхуд бирор хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учинчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож йиғсинлар».

  • -«Катта-кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонакохлар бино қилсинлар, фақиру мискинларга лангархона солсинлар, касаллар учун шифохона қурдирсинлар ва уларда ишлаш учун табиблар тайинлансинлар»

Амир Темурнинг қуйидаги сўзлари асрлар оша халқимизнинг асл фарзандларини эл-юрт, Ватан ҳақида қайғуришига чорлаб келди.


-«Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни қўриқланг(ҳимоя қилинг), йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг. Адолат ва озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин». Бу жумлаларда Амир Темур маънавияти жамул-жам бўлган бўлса не ажаб.
Кўриб турганимсиздек, Амир Темур амал қилиб келган тамойиллар умуминсоний ва исломий қадриятлардан келиб чиқувчи инсоннинг асл табиатига мос фазилатлардир. Буларга амал қилиш учун ортиқча куч ва маблағ сарфланмайди. Бунинг учун ҳохиш, ирода ва яхши ният бўлса бас.

Темурийлар даври, умуман Шарқ, хусусан ўрта Осиё илм-фани, маданияти, маънавияти, адабиёт ва санъати ривожида мухим боскич, янги тарихий давр, туб бурилишдир. Бу даврдаги маънавий-маърифий хаётдаги кўтарилиш ва юксалишининг манбаи, бошланиши IX-XII асрларга бориб тарқалади.


XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV асрдаги Ўрта Осиёнинг маданий, маънавий ва маърифий камолоти IX-XII аср маданияти, маънавияти ва маърифатининг давомидир.


Ўрта Осиё халқлари орасида етишиб чиққан буюк тафаккур эгаларининг бутун бир авлоди худди шу даврда шаклланди ва ижод этди. Бутун дунёга номлари машхур тарихчилар Шарофиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир, Давлатшох Самарқандий, олимлар – Улуғбек, Али Қушчи, Қозизода Румий, файласуф шоирлар – Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Лутфий, Саккокий, Атоий, мусавирлар – Камолиддин Беҳзод, Қосим Али, Миррак Наққош, хаттотлар – Султон Али Машхадий, Султон Муҳаммад Хандон, Муҳаммад ибн Нур ва бошқалар шулар жумласидандир.


Уларнинг ҳаммаси ўша давр ва ўзларигача бўлган инсоният маънавияти, маърифати ва маданияти ютуғининг барча соҳаларини мукаммал билиб ва ўзлаштириб олган, ўзлари танлаган соҳаларнинг ҳали ҳеч ким томонидан забт этилмаган чўққиларини эгаллаган улуғ сиймолар, қомусий илм, ақл эгалари бўлганлар.



Download 73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling