Ҳамкорлик педагогикаси асосида болаларни мактаб таълимига сифатли


CHILDREN FOR SCHOOL EDUCATION ON THE BASIS OF PEDAGOGICAL COOPERATION


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1606298
1   2   3   4   5
Bog'liq
amkorlik-pedagogikasi-asosida-bolalarni-maktab-talimiga-sifatli-tayyorlashda-variativ-talimning-a-amiyati

CHILDREN FOR SCHOOL EDUCATION ON THE BASIS OF PEDAGOGICAL COOPERATION
The article describes direction of activity in pedagogical cooperation for insuring the quality 
children’s preschool education, providing guidance to parents about preparing them for school and 
evaluation of new generations for school education. The article also discuss on the role of varieties 
in preparing children for school.
Keywords: pedagogical cooperation, preschool education, primary education, recommendation, 
activity, orientation.
59
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2018, 11
Мактабгача таълим ҳозирги кунда давлат томонидан 
алоҳида эътибор қаратилаётган таълим тизимининг муҳим 
бўғинидир. Тизимни такомиллаштириш юзасидан қатор 
қарор лар қабул қилинмоқда ва жадал суръатлар билан таш-
килий ишлар амалга оширилмоқда. 
Мактабгача таълим муассасасида болалар 
қамровини кенгайтириш мақсадида муассаса-
лар моддий-техник базаси яхшиланмоқда. 
Муас сасада болаларга таълим-тарбия бериш да 
хориж тажрибалари ўрганилмоқда. Педагог 
кадрлар билимини ошириш мақсадида шу 
йўналишда чет давлатлар билан ҳамкорликда 
босқичма-босқич университетлар ташкил 
этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим 
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тад-
бирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сон қарори 
мактабгача таълим тизимида кенг қамровли 
ислоҳотларни амалга оширишга замин яратди.
Қарорга асосан мактабгача таълим тизи-
мини янада такомиллаштириш, моддий-тех-
ника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таъ-
лим муассасалари тармоғини кенгайтириш, 
малакали педагог кадрлар билан таъминлаш
болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дара-
жасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия 
жа раёнига замонавий таълим дастурлари ва 
технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар 
томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва 
жисмоний ривожлантириш учун шарт-ша-
роит лар яратиш мақсадида илғор хорижий 
тажрибани ҳисобга олган ҳолда барча шаро-
итларни яратиш муҳим вазифалардан бири 
сифатида белгилаб олинди
1
.
Жамиятда туб ислоҳотларнинг амалга оши-
рилиши бевосита мактабгача таълим тизимига 
ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Таълимда 
инновацион методлардан фойдаланиш, замо-
навий технологияларни мактабгача таълим 
тизимида қўллаш, бошқарувнинг янги усулла-
рини жорий этиш каби жараёнлар жадал 
ривожланмоқда. Бу эса ўз ўрнида таълимда 
ҳамкорлик педагогикасини жорий этишни 
талаб этмоқда. Бу борада нафақат оила, 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 
йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини туб-
дан такомиллаштириш чора-тад бирлари тўғрисида»ги 
ПҚ-3261-сон қарори.
маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги, 
бал ки барча давлат ва жамоат ташкилотлари, 
вазирлик ва идоралар ҳамжиҳатликда ҳаракат 
қилса мақсадга мувофиқ бўлади. 
Мактабгача таълим муассасаларига борган 
болаларнинг мактабга тайёрлиги ва уларнинг 
мактабга мослашиши руҳий томондан енгил-
роқ бўлиб, ўқув материалларни ўзлаштиришда 
ҳам қийинчиликка дуч келмайдилар. Уй 
ша рои тида тарбияланиб мактабга чиққан 
болалар эса ўқув материалини ўзлаштиришда 
анча қийналишади. Бу мактабдаги социум 
(жамоа)га мослашишнинг паст даражаси, 
руҳий-физиологик «сарфланиш»нинг юқори 
даражаси, шунингдек, соғлиғининг ёмонла-
шиши билан тавсифланади. Бу ҳолатларни 
инобатга олиб, давлат мактабгача таълим 
муассасаларида ва унинг тасарруфида ташкил 
қилинадиган қисқа муддатли гуруҳларда ва 
нодавлат мактабгача таълим муассасаларида, 
қўшимча турдаги муассасаларда, оиладаги 
таълим дастурларида мактабга тайёрлашнинг 
асосий шарти сифатида болаларнинг мактабга 
бориши (5-6 ёш), уларнинг руҳий-физиологик 
салоҳиятини ривожлантиришга доир мақсадли 
вариатив дастурлар яратиш мақсадга муво-
фиқдир.
Ота-оналар фарзандларларини ўқитиш 
учун таълим муассасасини танлашда мактаб-
нинг ижтимоий мавқеи, таълимга йўналтирил-
ганлиги ва ҳар бир болага нисбатан якка тар-
тибда ёндашиш, шунингдек, ўқитиш учун 
тўловнинг йўқлиги ҳал қилувчи омиллар 
ҳисоб ланмокда.
Ота-оналар фарзандларига мутахассис 
сифа тида катта тажрибага эга бўлган, ҳар бир 
боланинг қалбига йўл топа оладиган, бола-
ларга меҳрибон ўқитувчилар билим бери-
шини хоҳлайдилар.
Болаларни мактаб таълимига тайёрлашда 
нафақат ота-она, балки давлат ва нодавлат 
жамоа ташкилотлари билан ҳамкорлик ишла-
рини олиб бориш янада яхши натижа беради:
60
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling