Ҳамкорлик педагогикаси асосида болаларни мактаб таълимига сифатли
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
amkorlik-pedagogikasi-asosida-bolalarni-maktab-talimiga-sifatli-tayyorlashda-variativ-talimning-a-amiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республика Маънавият ва маърифат маркази.
- «Маҳалла» хайрия жамоат фонди
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
- Адабиётлар руйхати
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш тад- бирларини амалга оширади. Вояга етмаган- лар, ота-оналар ва аҳоли ўртасида қонун усту- ворлигини кенг тарғиб қилади, ҳамкорлар ўртасида ўзаро тезкор ахборот алмашувини амалга оширади. Ички ишлар томонидан мактабгача таълим муассасаларида ҳам тарғибот-ташвиқот иш лари амалга оширилса, муассаса ходимлари ва ёш авлодга қонун устуворлигини таъминлашга замин яратади. Республика Маънавият ва маърифат маркази. Ёш авлод тарбияси билан оилада шуғул- ланадиган ота-оналар, мактабгача таълим муассасасида – тарбиячилар, маҳаллада – қўни-қўшни ва кенг жамоатчилик, таълим муассасасида – ўқитувчи ва мураббийларнинг қалби ва онгида мустақилликнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадрият- лари миз, анъана ва урф-одатларимизни ас раб-авайлаш, юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғу ларини чуқур сингдириш каби долзарб вазифаларни амалга оширади. Шунингдек, оилалар, маҳаллалар ва таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳит- нинг аҳволи, аҳоли, айниқса, ёшларнинг таълим-тарбияси, ҳулқ-атвори ва интилишла- рини ҳисобга олган ҳолда мавжуд муаммо- ларнинг ижтимоий-сиёсий муҳитга таъсирини таҳлил этади ҳамда бартараф этишнинг маф- куравий йўллари ҳақида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади ва амалга оширади ва ҳ.к. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди: – ёш авлодни миллий ва маънавий қад- риятлар, ватанпарварлик ва инсонпарварлик 62 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2018, 11 руҳида тарбиялашда уларнинг таълим-тар- бияси, ҳулқ-атвори, одоб-ахлоқи, касб-ҳунар эгаллаши ва иш билан таъминлашда жамоат назоратини амалга оширади; – бу борада фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги комиссиялар- дан мақсадли фойдаланади; – оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштиради, шунинг- дек, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади; – кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар ва етимларга нисбатан меҳр-шафқатли муносабатда бўлиш ғояларини кенг тарғиб қилади, уларни моддий ва маъна- вий қўллаб-қувватлайди. – ёшларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида ишти- рок этади, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашади; – таълим-тарбия жараёнида амалга оши- рилиши керак бўлган масалаларга ечим то пишда фаоллик кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда, вариатив таълим жараёни – барча таълим жараёни қатнаш- чиларининг таълим мақсадларини амалга оширишда, давлат талаблари ва таълим стан- дартлари асосида таълим мазмуни, таълим технологиялари, фаолият ва мулоқот восита- лари ва усулларини танлашда ҳамкорликдаги фаолиятни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга. Агарда юқорида ота-оналарга берилган маслаҳатларга амал қилинса, ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилса, юртимиз келажаги бўлган ёшларнинг таълим- тарбияси, билим-савияси келажаги буюк дав- латни барпо этишга замин бўлади. Адабиётлар руйхати: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017–2021 1. йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2707-сон қарори. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон 2. Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3305-сон қарори. // «Халқ сўзи» газетаси, 2017 йил 3 октябрь. 63 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling