ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2018, 11
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълим вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Респуб-
ликаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолия-
тини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3305 сонли
қарори қабул қилинди.
Вазирлик республика мактабгача таълим
муассасалари фаолиятини низом асосида
ҳамда қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий
адолат ва инсонпарварлик тамойилларига
амал қилган ҳолда тартибга солади. Жамоат
кенгашига аъзо бўлган вазирлик ва идоралар-
нинг вазифаларини белгилайди, ўзаро ҳам-
корликни мувофиқлаштиради ва мустаҳ-
камлайди. Жамоат кенгашининг йиллик ре жаси,
йиғилиш қарори ва фаолият доирасидаги
тегишли меъёрий ҳужжатларни тасдиқлайди
ҳамда белгиланган вазифаларнинг бажарили-
шини ўрганади, кўмаклашади, муҳокамага
олиб чиқади ва назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ-
камаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий
тадқиқот маркази.
Ёш авлодни маънавий-ахлоқий, маданий-
маърифий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тар-
биялашда оиланинг ўрни, бу борада оилага
тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъана-
ларни асраб-авайлаш, уларни умумбашарий
қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила аъзо-
ларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш,
муаммоларни илмий ўрганиш ва фуқароларга
бу масалаларда амалий ёрдам бериш, ота-
оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни,
мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан
ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга
ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга
қаратилган ўқув-услубий қўлланма, илмий-
оммабоп рисолалар яратади ва ҳ.к.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги.
Оилаларда ва таълим муассасаларида соғ-
лом турмуш тарзини тарғиб қилади, соғлом
турмуш тарбиясини шакллантиришда ота-
оналар ва оила аъзоларининг дунёқарашлари
ва ҳаётий ёндашувларини ўзгартириш билан
боғлиқ тадбирларни амалга оширади, шахсий
гигиена қоидаларини кенг тарғиб қилади, тиб-
бий маданиятни юксалтириш, тизимли тиббий
кўрикдан ўтказиш ҳамда инсон саломатлигига
салбий таъсир кўрсатувчи оғир асоратли
касал ликларга қарши кенг жамоатчилик кура-
шини ташкил этади ва соғломлаштириш
йўналишида аниқ чора-тадбирлар белгилайди
ва ҳ.к.
Мактабгача таълим муассасасида ҳамшира
хизматининг ташкил этилишини назорат
қилиш, ҳудудий оилавий поликлиника билан
биргаликда ҳамкорлик муносабатлари йўлга
қўйилса, болалар соғлиғини назорат қилиш
буйича самарали натижага эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |