АмммҳРни амалга ошириш


Download 13.75 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi13.75 Kb.
#1253198
Bog'liq
АМММҲРни амалга ошириш


АМММҲРни амалга ошириш
АМММҲРни ишлаб чиқиш бир муддатга мўлжалланган иш эмас – таўқи шароитларда мўттасил ўзгариб турадиган устивор ва асосий йўналишларни ишлаб чиқишга қаратилган ўзлуксиз жараёндир.
АМММҲР мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва уларнинг устиворлик даражасини белгилаш учун таркибий асос ҳамда бу муаммоларни ҳал қилиш йўналишларини тайёрлаш учун йўриқнома бўлиб хизмат қилиши керак.
АМММҲРни амалга ошириш механизми қуйидагиларда таркиб топган кўп босқичли тўзилмага эга бўлиши керак:

  • давлатнинг экологик сиёсатини ишлаб чиқишга масoул бўлган давлат бошқаруви органлари;

  • халқаро ва давлатлараро дастурлар ҳамда лойиҳалар, конвенциялар, битимлар, шартномалар ва ҳоказо;

  • АМММҲРда белгиланган вазифаларни ҳисоғга олган ҳолда тармоқ тўзилдмалари ва уларни ривожлантириш дастурлари;

  • Экологик йўналишдаги аниқ мақсадга қаратилган минтақавий дастурлар;

  • Атроф муҳитни мухофаза қилиш бўйича маҳаллий дастурлар ва ҳаракат режалари;

  • Табиатни мухофаза қилишга мўлжалланган ва комплекс маҳаллий лойиҳалар.

АМММҲРни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уни амалга ошириш Комиссияси тўзилади. Комиссия таркиби юқори мартабали мансабдор шахслар, хокимият идоралари ва табиатдан фойдаланишни бошқариш идораларининг вакилларидан, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва хусусий фирмаларнинг профессионал мўтахассиларидан иборат бўлмоғи керак. Комиссия таркибида ўз эътиборини аниқ минтақанинг энг долзарб муаммоларини ҳал қилишга даoват этилган минтақавий гурухлар тўзилиши мумкин.
АМММҲРни малга ошириш комиссияси фаолиятига қуйидаги тамойиллар асос қилиб олинаиши керак:

  • атроф муҳитни сақлаш ва муҳофаза қилиш соҳасида миллий манфаатларга риоя қилиш;

  • минтақавий (маҳаллий) экологик муаммолар ҳал қилинишини таъминлаш;

  • халқ ҳўжалигини ислоҳ қилиш жараёнларида (ҳусусийлаштириш, қишлоқ ҳўжалигида ислоҳотлар, саноат ишлаб чиқариши, энергетика ва транспорт мажмуаларини қайта тўзиш ва бошқалар) экологиялаштиришни чуқурлаштириш;

  • экология омилларининг сиёсий соҳаларга уйғунлашуви.

АМММҲРни амалга ошириш Комиссияси зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилиши керак:

  • табиатни муҳофаза қилиш сиёсатини ривожлантириш юзасидан хукуматлараро ва инститўтлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

  • АМММҲР доирасида белгиланган табиатни муҳофаза қилиш вазифалари мажмуини бажариш борасида давлат ва тармоқ режалари ҳамда дастурларининг амалга оширилишини назорат қилиш;

  • маҳаллий ҳокимият идоралари ва табиатни муҳофаза қилишни бошқариш идораларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги маҳаллий ҳаракат режаларини (АМММҲР) ишлаб чиқариш ва амалга ошириш тадбирларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

  • АМММҲРни бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига ишнинг натижалари хусусида йиллик ҳисобот тайёрлаш бўйича таҳлилий-мониторинг тадқиқотини олиб бориш.

Мазқур Комиссия ҳукумат томонидан АМММҲРни қабўл қилиш билан бир вақтда тўзилиши керак
Download 13.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling