Amosfera htt murodovSh doc


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

 
 
 
1.6. расм. Газни кайта ишлаш заводининг олтингугурт бирикмаларини 
таркалиш йуллари (Ю.А.Федоров буйича, 1995). 
ер ости сувлари
сугориш майдони
S +O S O H S O
2
2
2
4
H S H S O H S O
2
2
3
2
4
H S
S O
H S O H S O
2
3
2
4
2
2
ГКИЗ
Оддий
олтингугурт
омбори


www.qmii.uz/e-lib 
 
1.4 Атмосферани бошка турдаги ифлосланиши. Атмосфера хавосини яна 
бир ифлосланишидан бири радионуклид ифлосланиш булиб, у табиий холатда 
руда чикадиган худудларда, тог жинслари таркибида купрок учрайди. 
Радионуклид–лотинча «radio» ва «nuclid» сузлардан ташкил топиб, атомларни 
нурланишини ифодалайди. 
 
Хуш, радиация узи нима? У маълум бир моддани ташкил килган 
атом ядросининг уз-узидан емирилиши ва бунинг натижасида ядродан 
чикадиган юкори энергияли заррачалар окими радиоактив модда 
дейилади. 
Радиация 2 тоифага булинади: табиий ва сунъий радиоактивлик. Табиий 
радиоактивликнинг узи хам икки хил, яъни «ер радиацияси» ва «космос 
радиацияси». Кейинги тур радиацияси водород, бериллий, углерод, натрий
Атмосферага таъсир этувчи манбалар 21 
каби радий изотоп моддалар булиб, уларнинг ер сиртига етиб келиш эхтимоли 
кам, яъни ер шарини ураб турувчи озон катлами ва атмосфера бунга йул 
бермайди. «Ер радиацияси» асосини эса калий (К), радий (Ra), уран (U) ва 
торий (Th) радиоактив каторларини ташкил килади ва булар ер карида ва тог 
жинсларида учрайди. Сунъий радиоактив моддалар эса «ер радиацияси» 
асосини ташкил килувчи элементлар ичидан танлаб олиниб, махсус ишлов 
бериш йули билан хосил килинган ута юкори активликка эга булган 
манбалардир.
Ядровий портлаш натижасида жуда хам кучли ядровий нурланиш келиб 
чикади. Бу нурланиш тирик организмлар тукималарининг бузилишига олиб 
келади. Ядровий портлаш натижасида атмосферага чиккан махсулотлар
(портлаш марказидан) юзлаб километргача чузилиши ва ялпи киргинга олиб 
келиши мумкин. Агар ядровий зарба атом станциялари ва харбий ахамиятга 
эга булган реакторларга бериладиган булса, радиация даражаси янада 
юкорирок булади. Радиоактив моддаларни тахминан ярим каттик заррачалар 
холида булиб, улар ёгинлар (намликлар) билан биринчи кеча кундузда Ер 
юзига кайтиб тушади. Бу моддаларнинг колган кисми эса атмосферада ойлаб, 
йиллаб колиб кетиши мумкин, аммо буларнинг радиоактивлик таъсири анча 
кучсиз булади. 
1986 йилда булган Чернобиль атом электр станциясининг фалокати 
инсониятга жиддий огохлантириш булди. Узининг кенг майдонга ёйилиши 
билан катта талофат етказди. Фалокатнинг содир булишига асосий сабаблар 
АЭС ходимларининг фойдаланишда йул куйган хатолари, реакторнинг физик 
хусусиятларидаги камчиликлар сабаб булган. Натижада атмосфера куплаб 
чикиндилар билан ифлосланди. Туртинчи энергоблокдан атмосферага 50 т. буг 
холидаги ёнилги чикиб кетди. Чикарилган ёнилгининг активлиги 15-20 минг 
Р/С га тенгдир. Ёнилгидан ташкари портлаш натижасида 700 т. радиоактив 


www.qmii.uz/e-lib 
реактор графити чикарилди. Ядро реакторида уртача 50 т. ядро ёнилгиси 800 
т. атрофида реактор графити колган эди, кейинги кунларда графитнинг колган 
микдори ошириб юборди. Агар Хиросимага ташланган атом бомбаси массаси 
4,5 тоннага тенг эканлигини эслайдиган булсак, Чернобиль АЭС аварияси 
кандай фалокатли кудратга эга эканлигини тушиниш кийин эмас. 
Чернобиль аварияси жуда огир окибатларга олиб келди. Авария пайтида 
икки киши, авариядан сунг 29 киши халок булган булса, радиацион киргинда 
135 минг киши эвакуация килинган. АЭС нинг 30 км радиусдаги худудида 
бирорта жонли нарса колмаган. Бундан ташкари, радиоактив чикиндилар 
унчалик баландга чикиб кетмаганлиги туфайли ёмгирлар билан яна ер сиртига
кайтиб тушиб, уша худудда радиоактив ифлосланишни 5 хиссага ошириб 
юборди. Атмосферага чиккан буг холидаги ёнилги таркибида уран оксидининг 
майда дисперс зарралари, кучли радиоактивликга эга булган йод-131 
Атмосферага таъсир этувчи манбалар 22 
радионуклеиди, плутоний-239 (Pu), нептуний-139 (Np), цезий-137 (Cs), 
стронций-90 (Sr) ва турли хил ярим емирилиш даврларига эга булган 
радиоактив изотоплар мавжуд эди. Бу чиккан радиоактив моддалар Гомель,
Могилев, Брянск, Киев ва Житомир вилоятларини радиация билан 
ифлослантирди. 
Фалокатдан кейин ернинг юкори кобигини эса радионуклеидлар 
захарлайди. Радионуклеидлар тупрокнинг кристалл панжаралари орасига 
кириб олади, сунгра эритма холида булиб, ион алмашиниш туфайли 
усимликлар танасига шимилади. Радионуклеидлар оз булса хам жуда секинлик 
билан ёмгирлар билан ювилади. Булардан ташкари ифлосланган худудларда
радиоактив ёнилгилар мавжуд булиб, булар тирик организмлар учун жуда хам 
хавфлидир. 
Узбекистон худуди йирик уран-руда конлари мавжуд булган минтакага 
киради. Бу ерда табиий радиоактивлик даражаси меъёрдан юкори эмас, яъни 
экспозиция микдори куввати 10-30 мкр/соатни ташкил этади (меъёр 50 
мкр/соат). 
Лекин баъзи-бир муайян худудларда уран хом-ашёсини казиб олиш 
натижасида хосил булган чикиндилар сакланадиган омборхоналар бундан 
мустасно. 
Уран казиб олиш ишлари Узбекистон худудида ХХ аср бошларида 
бошланган булиб, 50-йилларидан кейин бу ишлар айникса жадал олиб 
борилган, бунинг натижасида 100 дан ортик катта-кичик юзали майдончалар 
табиий радиоактив моддалар билан ифлосланган. Казиб олиш «очик» ва 
«ёпик» усулида булганлиги учун уртача 50-100 минг м
3
хажмли, 


www.qmii.uz/e-lib 
радиоактивлик даражаси юкори геологик тошсимон жинслардан уюмлар, очик 
катламлар хосил булган ва бу жойларда уз вактида уларнинг атроф мухитга 
таъсирини камайтириш чоралари курилган. Лекин хозирги пайтда табиий 
шароитлар ёмгир, кор табиий офатлар натижасида баъзи ифлосланган жойлар 
очилиб колганлиги туфайли сув, атроф-мухит ва хавони ифлослаши мумкин. 
Масалан, Наманган вилоятидаги Чоркесар посёлкасига якин жойлашган эски 
радиоактив уюмларни ёки Андижон вилояти чегарасига якин жойлашган 
Киргизистон худудидаги Мойлисой кургони якинидаги радиоактив 
чикиндилар омборхоналарини курсатиш мумкин. Бу ерларда эхтиёж ва 
чикиндилар мухофаза чораларини куриш зарур. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling