Маъруза №13 Мавзу: Кийин эридиган металларнинг кислородсиз кимёвий бирикмаларини ишлаб


Download 456.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana28.01.2023
Hajmi456.43 Kb.
#1134747
  1   2   3
Bog'liq
13-маъруза



МАЪРУЗА №13 
Мавзу: Кийин эридиган металларнинг кислородсиз кимёвий бирикмаларини ишлаб 
чиқаришнинг зомоновий усуллари. 
Маъруза режаси: 
1. Плазмо-кимёвий услубда кийин эридиган металларнинг кислородсиз кимёвий 
бирикма кукунларини ишлаб чиқариш. 
2. Ўз-ўзидан тарқалувчи юқори температурали синтез услубида кийин эридиган 
металларнинг кислородсиз кимявий бирикма кукунини ишлаб чикариш. 
 
1. Плазмо-кимёвий услубда кийин эридиган металларнинг кислородсиз кимёвий 
бирикма кукунларини ишлаб чиқариш 
Бу услубда бирикма кукунлари паст температурали плазматронларда (4000-10000 
0
С) 
хосил қилинади. Буниг учун плазматронга қайта тиклавчи газ водород, углеводородлар ёки 
тозаланган табий газлар қўлланиши мумкин. Олдиндан тайёрланган хомашё кукунлари кайта 
тиклавчи газ билан бирга плазматрон электрёйидан ўтиш жараёнида буғланиб плазмо-кимёвий 
реакция хосил бўлади. Реаксия жуда тез 0,010-0,005 сония давомида шакилланади ва плазма 
окимида плазматрондан отилиб чиқади. Бундай услубда ишлаб чиқарилган кийин эридиган 
металларнинг кимёвий бирикмаларининг кукун заррача ўлчами 0,05 мкм ташкил этиади. 
Хозирги пайтда бундай услубда кимёвий бирикмаларнинг нано (10
-9
м.) кукунлари ишлаб 
чиқариш устида ТошДТУ профессор ўктиувчилари тамонидан илмий ва лаборотория ишлари 
олиб борилиябди. 13.1-расмда плазматроннинг ишлашдаги схематик кўриниши тасвирланган 
бўлиб у куйдаги асосий кисимлардан ташкил топган:
 
 
13.1-расм. Плазматроннинг умумий схематик кўриниши 


Катод – плазматронинг бу кисми асосан жуда кийин эридиган металлардан ясалган 
бўлиб унга доимий ток манбасининг мусбат (+) кутуби уланади. Анод - бу плазматронинг 
иккинчи асосий кисми бўлиб унга доимий ток манбасининг (-) манфий кутуби уланади. 
Плозмакимёвий жараён икала катод ва анод ўртасида бўлиб ўтади. Буни натижасида катта 
хароратдан анод ва катод эриб кетиши мумкин шунинг учун улар радятор шаклида ясалган 
бўлиб у совук сув оркали юкори тзликда совитилиб туради. 
Кайта тиклавчи ва карбид хосил килувчи газ ва металнинг оксид кукунлари катоднинг 
тепа кисмидан жўнатилади. Жўнатилган газ ва металнинг оксиди плазматрон ёйидан ўтишида 
юкори хароратда металларнинг карбид кимёвий биркмаси хосил бўлади. Плазматронда металл 
оксидларидан карбид ва бошка кимёвий бирикмаларини корхона мкёсида ишлаб чикариш 
курилмаси 13.2-расмда кўрсатилган бўлиб у куйдаги асосий кисимлардан ташкил топган: 1 – 
плазматрон кисми, бунда асосий кимёвий реакциялар бўлиб ўтади; 2 – буғланиш кисми – унда 
кимёвий реакция махсулотлари буғ холатида бўлишади; 3 – совитгич –унда буғ холатдаги 
моддаларни кристалл холатга утказилади, айнан унда моддаларнинг кукунлар хосил бўлади; 4 
– йиғгич –унда совитгичда хосил бўлган кукунларни йигилади. 
13.2-расм. Ишлаб чикариш миркёсидаги плазматрон: 1 – плазматронлар; 2 – буғланиш 
зонаси; 3 – кристалланиш зонаси; 4 – хосил булган кукунларни йигиш зонаси. 

Download 456.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling