Amosfera htt murodovSh doc


 Озон катлами холатини узгариши


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

4.2 Озон катлами холатини узгариши. Озон хавонинг бепоён маконида жуда 
оз микдор таркалган булиб, асосан 20-32 км баландликда учрайди. Ундан 
юкорирокда нисбатан кам таркалгандир. Озон катламини атмосферанинг 
калкони деб аташади. Бунинг боиси озон молекуласининг оптик фаоллиги ва 
куёш нурларини кенг спектрларда юта олишидир. 
Озон катламининг табиати мураккаблиги билан ажралиб туради. У 
хакидаги маълумотлар турли туманлиги, куплиги, баъзан эса бир-бирига 
зидлиги туфайли масалани бир мунча чигаллаштиради.


www.qmii.uz/e-lib 
Стратосферадаги озон катламининг концентрациясини улчаш унинг 
камайиб бораётганлигидан дарак беради. Кейинги 10-15 йил ичидаги 
маълумотлар стратосферадаги озон концентрацияси жойларда 3-7% 
камайганлигини курсатади. Озон микдори жанубий кутб устида бахор 
пайтларида 50%, баъзи йиллари 90 % га камайиши сезилди. 1978-1987 йиллар 
орасидаги ун йилликда озон умумий микдорининг 5% камайганлиги аникланди. 
Киш пайтларида Швейцариядаги Ароза осмонида 6% гача озон камайиши 
исботланди. АКШ нинг аэронавтика ва коинотни тадкик килиш милий 
бошкармаси (НАСА) нинг маълумотларига караганда озон катлами йилига 1% 
дан камайиб бормокда.
Кейинги вактларда атмосферада йилига 1-2% дан купайиб бораётган 
метан хам олимларимиз диккат марказида булиши керак. У хам озон катламини 
бузишда салбий роль уйнаши мумкин. 
Озон атмосферанинг ерга якин катламларида хам мавжуддир. Унинг 
микдори микроаралашмалар микдорида булса-да, купгина жараёнларда мухим 
роль уйнаганлиги сабабли уни хисобга олмасдан булмайди. Саноати 
ривожланган шахарларда озон билан боглик муаммолар айникса
Атмосферада содир булаётган жараёнлар 50 
кийинлашмокда. Озоннинг атмосферадаги микдори жуда оз булса-да, Ерда 
яшовчи жамики жонзот учун бенихоя катта ахамиятлидир. У тирик жонзотни 
ультрабинафша нурларнинг зарарли кисми таъсиридан химоя килади. Уни 
безис курраи заминимизнинг коинотдаги зирхи деб аташмаган. 
Табиатда озоннинг мавжудлигини дастлаб 1785 йили голландиялик олим 
М.Марум аниклаган. Озон (О
3
) кислороднинг аллатропик модификацияси. 
Уткир хидли хаво ранг газ булиб, 6-112

С да суюкланади, кислород билан 
аралашмаси портлашининг концентрацион чегараси 20-48 % дир. У енгил 
парчаланади (О
3
=О+О
2
), кучли оксидловчи булиб, озонидлар хосил килади. 
Хаводаги микдори ёзда хажм буйича 7*10
–6 
кишда эса 2*10
–6
фоизгача боради, 
атмосферадаги максимал микдори 20-25 км баландликга тугри келадики, 
куёшнинг ультрабинафша нурларидан сакловчи катлами шу масофада 
жойлашади. 
Газ гидратлари озонни емиришда икки хил роль уйнаши мумкин. Улар 
стратосферадан озонни механик равишда тортиб олишда катнашади. Азот, 
кислород, фреонлар ва улардан юзага келувчи махсулотлар хосил килади, 
натижада озонни пастга олиб тушади, кейин парчаланиб уни ажратади. Бунда 
ерга якин катлам озон билан бойийди. 
Кейинги вактларда Еримиз атмосфераси йилига ун миллион тоннага якин 
фреонлар 
билан 
«бойитилмокда». 
Бунда 
реагентларнинг 
куплаб 
кулланилаётганлиги хам купчиликни ташвишга солмокда. «Агар якин йилларда 
бу газдан фойдаланиш маълум тартибга солмаса, бир неча ун йиллардан кейин 
атмосферадаги озон катлами сезиларли даражада камая бошлайди», деб куюниб 
ёзади И.С.Шкловский узининг коинот хакидаги асарларидан бирида.


www.qmii.uz/e-lib 
Озонга таъсир курсатаётган фреонлар хакида ташвишланиб гапирилаётган 
сузларга кулок тутайлик. Булар таркибидаги хлор билан бром озонни занжир 
реакцияси билан ишдан чикаради. Бу хар иккала модданинг атомлари фреон
(галогенуглерод) 
лардан 
хосил 
булади. 
Маълумотларга 
кура, 
фторхлоруглеродларни (фреон 11 ва фреон 12лар) ишлаб чикариш йилига 780 
минг тоннани ХФУ 11316 минг тоннани ва метилхлороформ эса 550 минг 
тоннани такшил этади. 
Фторхлоруглеродлар (фреон11 ва фреон 12) асосан совутгич ва 
кондиционерловчи 
курилмаларда 
пропеллентлар 
сифатида 
(аэрозол 
препаратларида), аппаратларни тозалаш ва пластмассалар саноатида 
кулланилади.
Бромгалогенуглеродлар ут учирувчиларнинг реагентлари сифатида 
ишлатилади. Айникса, уларда харбий машклар даврида кенг фойдаланилади. 
Фреон 12 урнини ХФУ 22 самарали равишда боса олади. Унинг таркибида 
водород булганлиги сабабли у стратосферага етиб бормасданок парчаланади.
Фреон 11 урнида ХФУ 123 ва ХФУ 141 ларни ишлатиш таклиф килинмокда. 
Бромгалогенуглеродлар (галонлар) учун ханузгача алмаштиргичлар топилгани 
йук. Ут учиргичларда ишлатувчи галонлар учун алмаштиргичлар топиш
Атмосферада содир булаётган жараёнлар 51 
хозирги куннинг долзарб масаласи булиб колаётганлигини хаёт такоза 
этмокда. 
4.1 жадвал 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling