Amosfera htt murodovSh doc


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
48 
 
 
 
IV.Боб 
 
Атмосферада содир булаётган жараёнлар. 
4.1 Иклимнинг узгариши. 
4.2 Озон катлами холатини узгариши. 
4.3 Атмосфера хавосини табий тозаланиши. 
4.1 Иклимнинг узгариши. Узбекистон ва бутун Марказий Осиё иклими 
динамикасини урганиш, худудда иклим тизими турли компонетларнинг 
узгариши кузатилаётганлиги курсатди. Кузатувлар маълумотларини тахлил 
килиш асосида хаво хароратлари каторларида мусбат микдорлар борлиги
аникланган, бунинг устига исишга мойиллик республиканинг бутун худуди 
буйлаб хам совук, хам илик ярим йилликларда кузатилади. 
Иклимнинг 
юз 
бераётган 
узгаришлари 
регионнинг 
иклим 
характеристкаларига, сув мувозанати ва сув ресурсларини ташкил 
килувчиларига жиддий таъсир курсатмокда. Унинг тогли кисмида 
музликларнинг деградацияси ва майдоннинг кискариши кузатилмокда. Тог 
дарёлари хавзаларида кор копламининг кузатувлари утувчи кор захираларининг 
баркарор камайишини курсатмокда. Иклим тизими алохида элементларнинг 
регионал иклимнинг мумкин булган узгаришларга заифлигини бохолаш ва 
мослашиш стратегиясини ишлаб чикиш учун турли ёндашишларни куллаб 


www.qmii.uz/e-lib 
яратилган. Узбекистон ва ёндош тогли худуд иклими узгаришининг турли 
куринишлари таклиф килинади. 
Уларнинг биринчиси атмосфера ва океан (GCM)-(атмосфера умумий 
циркуляциясининг глобал моделлари) умумий циркуляцияси моделларининг 
чикиш натижаларини хамда тарихий ухшашликларни бирлаштириш асосида 
олинган таркибий куринишдир. Бу холда регионал иклимнинг мумкин булган 
узгаришларини бахолашлари СО
2
эквивалентининг икки марта ортиши пайтига 
кишда ва йилда уртача 2,0-3,0
0
С ва ёзда 1,5
0
С га етади. 
Мумкин булган йиллик узгаришлари 1,0-3,0
0
С ораликда жойлашгандир. 
Иклимнинг узгариши баркарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чикишда 
хисобга олиниши зарур булган энг мухим табий омиллардан бири хисобланади. 
Табий-иклим 
узгаришлари 
иктисодиёт 
тармокларининг 
холати, 
ривожланиши ва жойлаштирилиши хамда ахоли хаёти ижтимоий шароитларига 
катта таъсир курсатади. Курилиш комплекси ва кишлок хужалиги мумкин 
булган узгаришларига энг заифдир. Харорат ортганида нафакат дехкончиликда
Атмосферада содир булаётган жараёнлар 49 
бугланишнинг ортиши натижасида хосилдорликни йукотиш, нисбий сув билан 
таъминланганликнинг камайиши куринишидаги салбий окибатлар, балки 
вегатицион даврнинг узайиши, тропик гурух кишлок хужалик экинларининг 
иссиклик билан таъминланганлиги куринишдаги ижобий окибатлар хам 
бордир. 
Атроф-мухитда карбонат ангидрид гази микдорининг ортиши бошка бир 
катор кулай шароитларда купчилик кишлок хужалик экинларининг усиши ва
хосилдорлигига ижобий таъсир курсатади. Масалан, атмосферада иссикхона
газлари микдори икки марта ортганда маккажухори, пахта, тарик, ок жухори, 
полиз экинларининг хосили 10-50% ортиши, донли экинларники 
(бугдой,шоли,арпа, сули) 10% га ортиши мумкин. 
Тропик грухининг купчилик экинлари учун (пахта, шоли, маккажухори) 
бахор ва куз даврлардаги 10-15
0
С дан паст уртача минимал хароратлар асосий 
чекловчи хисобланади. Вегетация даврнинг ортиши бу экинларни етиштириш 
учун умуман макбулдир. Об-хаво экстремал ходисалари (кургокчиликлар, 
гармсел, юкори хароратлар ва бошкалар) кайтарилишнинг купайиши 
усимликлар ахволини ёмонлаштиради, хосил микдори ва сифатини 
пасайтиради. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling