Amosfera htt murodovSh doc


Атмосферанинг биосферада тутган урни


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

1.2 Атмосферанинг биосферада тутган урни. Ернинг шаклланиши 
жараёнида органик бирикмалар ва дастлабки усимлик организмлари хосил 
булишида атмоосферада сув буглари, аммиак, карбонат ангидрид ва бошка 
моддалар мавжуд эди. Ерда автотроф усимликларнинг хосил булиши, ёруглик 
таъсири остида минералли органик моддаларни синтезланиши, биосферанинг 
пайдо булишида асосий роль уйнайди. Биринчи фанга 1875 йил Австриялик 
геолог Э. Зюсс томонидан киритилган. Биосфера таълимотига асос солган 
буюк олим В.И.Вернадский биосфера остида ер юкорисида хаётнинг юпка 
кавати борлигини англади. 
«Биосфера» атамаси (грекча суздан олинган булиб «биос» хаёт).
Биосферанинг белгиси тирик организмнинг мавжудлигидир, у литосферанинг 
шамол таъсирида емирилиши кобиги (ер тубида 2-4 км), гидросфера ва 
атмосферани уз ичига олади. Биосферада тирик организм массаси 10
14
т. ни 
ташкил этади, шу билан бирга 99,99 % усимлик организмларига тугри келади. 
Эволюцияни бошида атмосферанинг органик хаёти асосий усимлик 
озигига карбонат ангдридга бой ва кислородга кам эди. Уша пайтда автороф 
усимликлар унумдорлиги юкори даражада эди, биомассанинг ката микдори 
бир катор узгаришдан кейин кумир, нефть, ёнувчи газларнинг жуда катта 
захираси пайдо булади. Атмосферада аста-секин СО
2
улуши камайди ва бир 
вактнинг узида автотроф усимликлар ва хамма тирик организмлар микдори 
ортиб борди. 
Атмосфераниг борлиги Ердаги хаёт мавжудлигининг энг мухим 
шартларидан биридир. Атмосфера куёшдан келадиган энергияни узгартиради, 
ёрукликни таркатади, товушлар вужудга келадиган ва таркаладиган асосий 
мухит булиб хизмат килади; хавосиз ерда овоз булмайди, сукунат хукм суради. 
Атмосфера ер пустига химиявий таъсир курсатади, ер юзасини совиб 
кетишдан саклайди (атмосфера булмаганда эди, ер юзаси кундузи 100
о
гача 
исиб, кечаси эса –100
0
гача совиб кетар эди, яъни температуранинг суткалик 
тебраниши 200
0
га етар эди), иссиклик ва намликни тартибга солиб туради ва 
уларнинг худудий таркалишини белгилайди. Атмосферада нам бир жойдан 
иккинчи жойга кучади, булутлар ва ёгинлар пайдо булади, иссик ва совук хаво 


www.qmii.uz/e-lib 
массалари алмашинади, хар бир жойнинг узига хос об-хавоси ва иклими 
таркиб топади. 
Атмосфера-ердаги организмлар ривожланиши ва мавжуд булишининг 
мухим шартидир. У Ер шарининг бошка кобиклари-литосфера, биосфера ва 
гидросфера билан тухтовсиз узаро алокада булиб туради. Атмосфера булмаган 
жойда сув хам булмайди. Хавосиз денгиз, ер ости сувлари, куллар, дарёлар, 
музликлар хам булиши мумкин эмас, хаёт хам булмайди. Планетамизда 
атмосфера булмаганда, унинг киёфаси хаётсиз, бум-буш Ой киёфасига куп 
жихатдан ухшаган булур эди. Атмосфера нафас олиш учун кислород ва 
фотосинтез учун карбонат ангидрид манбаидир.
Атмосфера хавоси бевосита инсон учун нафас олиш ва ёкилгиларни 
ёкиш хамда химиявий хом-ашёлар манбаи, хилма-хил корхоналарнинг
Атмосферага таъсир этувчи манбалар 13 
чангсимон ва газсимон чикиндилари ташланадиган мухит хисобланади. 
Хозирги вактда хаво массаларининг энергияси урганилиб, ундан амалий 
максадларда фойдаланиш устида илмий тадкикот ишлари олиб борилмокда. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling