Amosfera htt murodovSh doc


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

 
 
 
 
 
 
 

I.Áîá
 
 
Атмосферага таъсир этувчи манбалар 
 
 
Атмосферага таъсир этувчи манбаларни гапиришдан олдин кискагина 
умуман атмосфера хакида тухталиш максадга муофик булади. 
Атмосфера хакидаги умумлашган тасавурга эга булган биринчи илмий 
иш, ер шар шаклига эга шунинг учун планетани ураб турган хаво кобиги 
сферик куринишда булиши керак дейилган тахмин Аристотел билан боглик 
булган (эрамиздан олдинги 384-322 й.). Бу эса атмосфера (грекча атмос-буг, 
нафас, сфера-шар) маъносини беради. Бу сузни фанга М.В.Ломоносов олиб 
кирди (Р.У.Бекназов, Ю.В.Новиков, 1995, 66 б.). 
1.1 Атмосферани тузилиши ва таркиби 
1.2 Атмосферанинг биосферада тутган урни
1.3 Атмосферани ифлослантирувчи асосий манбалар 
1.4 Атмосферани бошка турдаги ифлосланиши 
 
1.1 Атмосферани тузилиши ва таркиби. Атмосфера сузи грекчадан олинган 
булиб, нафас ва шар маъносини еки бизнинг сайёрамизни ураб турган газ 
каватини билдиради.
Атмосфера Ер шарининг хаво кобиги булиб, биосферада хаёт 
мафжудлигини таъминловчи асосий манбалардан биридир 
Шу кават бизни куёшдан келаетган хамма нарсани кулга айлантириши 
мумкин булган киска тулкинли нурлардан саклайди. Атмосфера хавоси 
гидросфера ва литосферага нисбатан енгил булишига карамай, унинг массаси 
жуда катта булиб, 5,15*10
18
т ни ташкил этади. 


www.qmii.uz/e-lib 
Юзаки караганда атмосфера бир хил агрегат холатдаги газлар 
аралашмасидан иборатга ухшаб куринади. Лекин шунга карамай, у бир-
биридан маълум даражада ажралган каватларни ташкил этади. Атмосфера 
баландлиги ортиши билан унинг таркибий кисми, зичлиги, температураси ва 
хавонинг харакат тезлиги узгариб боради. 
Атмосферани энг пастки кисми тропосфера дейилиб, бу ерда доимо 
шамол эсиб туради. Бу катламда баландликни хар 1км га ортиши билан уртача 
температура –6
0
с пасая боради. Тропосферани калинлиги кутб кенгликларида
Атмосферага таъсир этувчи манбалар
8-10 км булиб, экваторда 16-18 км ни ташкил килади. Агар атмосферани масса 
буйича бахолайдиган булсак, у холда 80% масса тропосферага тугри келади. 
Зичлиги эса ердан баланд кутарилган сари камая боради. Тропосферани юкори
кисмида стратосферага утиш кисмида температура анчагина совиб, -50 дан- 
80
0
с га етади. 
Бу каватдан юкорида ионосфера еки термосфера кавати жойлашган 
булиб, унинг баландлиги ердан 800-1300 километргача етиб боради. Бу ерда 
температура янада ортади. Ионосфера каватидан кейин энг юкори кават 
экзосфера кавати келади. Унинг энг юкори кисми 2000 км гача етиб боради ва 
у атмосферани юкори кисми хисобланади. (1.1. расм) 
Одатда атмосферанинг тропосферадан юкори кисми, унинг баланд 
кисми дейилиб, биз асосан атмосферани ердан 2000 км гача булган кисмини 
урганамиз. Чунки атмосферанинг шу кисмигина одамларнинг хаёт кечиришига 
ва соглигига жуда катта таъсир этади. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling