Ҳамширалик иши бўйича саволлари


Download 152.5 Kb.
bet6/7
Sana30.04.2023
Hajmi152.5 Kb.
#1408956
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
хамширалик иши саволлари

В.М.444.


Бемор К 42 ёшда охирги 5-6 йил давомида бахорда ва кузда пайдо буладиган огрикдан шикоят килади. Илгари огрик кучсиз, булиб у узича огрик колдирадиган дорилар ичган ва тиббиёт муассаларига мурожаат килмаган. Бу сафар огрик уткир булиб, кунгил айниш, еган овкатини кусиш кузатилган. Огрик овкат билан боглик.
Курилганда Бемор озгин, тили нам, илдизи ок караш билан копланган. Корни юмшок, пайпаслаганда кукрак ости сохасида огрик сезади. Корин пардасининг яллигланиш белгилари йук ичи мутазам юришиб турган булсада баъзан котган.
1.Дастлабги куришда беморга кандай ташхис куясиз?
2.Сизнинг беморга берадиган маслахатигиз.

В.М. 445


26 ёшли бемор касалхонага кунгил айниб овкат егандан 15-20 минут кейин пайдо буладиган огрик сабабли ёткизилган. Беморнинг гапига караганда у огрикнинг зуридан кам овкат ейди, охирги ойларда 3 кг озган. Бундай огрик биринчи марта кузатилиши . Баъзан огрик оч колганда эрталаб ёки кечаси пайдо булади.
Курилганда Бемор озиб кетган, тили нам, корин юмшок, пайпаслаганда эпигастрал сохаси огрийди. Жигари катталашмаган. Ичи мунтазам юришиб туради.
1.Сизнинг хамширалик ташхисингиз.
2.Сизнингча беморга кандай текширув
усулларини кулаш керак?

В.М.446


Бемор коринда огрик борлигидан, кон аралаш (кофе куйкаси рангида) кусишдан, кора рангли (катронсимон) суюкрок, тез-тез ич келишидан шикоят килади.
Беморнинг бундай шикояти нимадан далолат беради?
Сизнинг ташхисингиз ва беморга ёрдамингиз.

В.М. 447


Бемор аёл 47 ёшда кайта-кайта кон кусишидан шикоят килиб кабулхона булимига келтирилди, анамнезида маълум булишича уч марта Боткин касаллигининг огир тури билан огриган.
Курилганда: тили нам, корни юмшок, пайпаслаганда ковурга ёйидан 2 см чиккан жигарнинг каттик кирраси пайпасланади. Терида кенгайган веналар куринади. Талок катталашган ва каттик.



  1. Сизнинг ташхисингиз.

  2. Хамширалик тактикангиз

В.М.448


43 ёшли бемор касалхонага унг елка ва унг курак суягига берадиган, унг ковурга остидаги кучли огрик билан ёткизилган. Бемор касаллигининг бошланишини ёгли ва аччик овкат егани билан боглайди. Илгари бундай хуружлар булмаган. Тана харорати 37.8 C
Курилганда: тили курук, ок караш билан копланган.Корнини пайпаслаганда унг ковурга остида огрик бор, шу ердаги мускуллар таранглашган. Кондаги лейкоцитлар сони ошган.
1. Сизнинг хамширалик ташхисингиз.
2. Хамширалик парваришингиз.

В.М.450


Бемор кусаяпти, унг ковурга остида огрик, огрик ёгли овкат егандан кейин бошланган, бундай хуружлар илгари хам булган. Тана харорати кутарилмаган.
Курилганда: Тили курук, корнининг унг ковурга ости огрийди. Шу ерда мушаклар таранглашган. Ич келиши равон.

1.Бу беморга тугри ташхис куйиш учун кандай текширувлардан


утказиш керак?
2.Сизнинг ташхисингиз.
В.М.451

Кушнингизни тусатдан тана харорати 38 га чикиб, каттик эти увишиб ётиб колганини айтиб сиздан ёрдам суради. Беморни кукрак кафасида кучли огрик, кувватсизлик, иштахаси пасайганлигини, нафаси кисиб, тез-тез йуталаётганлигини, тер босаётганлигини айтди. Йуталганда кукрак кафасида огрик, балгам озрок.
Курганингизда: тери ушлаб курилганда иссик ва курук. Нафас олиши юзаки, киска, пулс тезлашган.
  1. Сизнинг ташхисингиз.
  2. Кандай ёрдам берасиз.




Download 152.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling