Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол.Ўзбекистон Республикасининг бошқарув шакли қандай?


Download 210.58 Kb.
bet2/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

4- Савол.Ўзбекистон Республикасининг бошқарув шакли қандай?
Жавоб: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
5- Савол.Демократиянинг мазмуни ва демократик тузумнинг асосий элементлари нималардан иборат?
Жавоб: Халқ ҳокимиятчилиги юнонча «демократия»нинг таржимаси, яъни «demos» — халқ ва «kratos» — ҳокимият, бошқарув деган маънони англатади. Замонавий шароитда халқ ҳокимияти — аввало, вакиллик демократияси. Сиёсий тизимнинг асосий элементлари бўлган давлат, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари халқ ҳокимиятини амалга ошириш тармоқлари ҳисобланади.
6- Савол.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қуйи ва юқори палаталари қандай шаклланади ва уларнинг асосий функциялари нимадан иборат?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати - беш йил. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling