Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Инвестиция нима, унинг турлари ва ижтимоий – иқтисодий аҳамияти нималардан иборат?


Download 210.58 Kb.
bet14/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

40-Савол.Инвестиция нима, унинг турлари ва ижтимоий – иқтисодий аҳамияти нималардан иборат?
Жавоб:Қўшимча фойда олиш ёки корхона, компаниянинг ишига таъсир кўрсатиш мақсадида ҳар қандай бизнесга қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки тўғридан-тўғри корхона (корхоналар) орқали инвестиция қилиш
41-Савол.Марказлаштирилмаган инвестицияларга нималар киради?
Жавоб:Инвесторнинг шахсий маблағлари, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва бошқалар
42-Савол.Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари нима?
Жавоб:Чет эллик инвесторнинг ҳукумат кафолатларисиз, таваккалчилик шароитларида ўз маблағлари ёки қарз маблағлари ҳисобидан инвестициялари
43-Савол.Эркин туристик зоналар ташкил қилиш ва уни фаолияти тартиби хақида нима дея оласиз?
Жавоб:Эркин туристик зона эркин иқтисодий зона ҳисобланади;
эркин туристик зона ва эркин туристик зона иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари, шу жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва улар иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади;
эркин туристик зонанинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади
44-Савол.Ижтимоий инвестициялар деганда нимани тушунасиз, унинг таркибига нималар киради?
Жавоб:Инсон салоҳиятини, кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини ривожлантиришга, шунингдек номоддий бойликларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар
45-Савол.Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йилининг асосий мақсад ва вазифлари, унинг натижалари ҳақида нима дея оласиз?
Жавоб:Президентнинг 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига биноан, умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури тасдиқланди. Унга кўра, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат учун зарур шароитларни яратиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, «хуфёна» иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш амалга оширилади.
46-Савол.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари нималардан иборат? Ҳар бир йўналишига қисқача таъриф беринг?
Жавоб: Стратегия қуйидаги бешта устувор йўналишдан иборат:
демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишда парламентнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш борасидаги функцияларини қисқартириш,
• суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга эришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш,
• иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатдошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш, молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ этиш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, туризм тармоғини самарали ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш мақсадида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
• иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини босқичма-босқич ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини самарали ҳал этиш, фуқароларни замонавий ва арзон уй-жойлар билан таъминлаш, уй-жой ва коммунал хўжалигини, социал инфратузилма объектларини модернизация қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим-тарбия тизимини, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўлида ижтимоий соҳани ривожлантириш;
• давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини вужудга келтириш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг ижобий халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling