Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг асосий мақсад ва вазифаларини айтинг


Download 210.58 Kb.
bet22/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

79-Савол.Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг асосий мақсад ва вазифаларини айтинг.
Жавоб:Давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариш. Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
80-Савол.ННТлари фаолияти қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади?
Жавоб:“ННТ тўғрисида”ги ва “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунлар, “ННТ фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунлар.
81-Савол.Туризм соҳасини ривожлантиришнинг қайси йўналишларида ННТлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадга мувофиқ?
Жавоб берувчининг мантиқий фикрлашига қараб баҳо берилади.
82-Савол.Давлатнинг туризм соҳасидаги қайси функция ва вазифаларини ННТларига ўтказиш лозим деб ҳисоблайсиз?
Жавоб берувчининг мантиқий фикрлашига қараб баҳо берилади.
83-Савол.Яқин 2 йил ичида туризмнинг қайси турлари бўйича ННТлари фаолиятини йўлга қўйиш зарурати мавжуд деб ҳисоблайсиз?
Жавоб берувчининг мантиқий фикрлашига қараб баҳо берилади.
84-Савол.Ўзбекистонда қайси ташкилот ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ҳисобга олиш ва уларнинг амалга оширилиши жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги грантлар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш, дастлабки саралаш ва келишиш жараёнларини мувофиқлаштириш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ҳисобга олиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling