92-Савол.Ўзбекистонда туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи, жумладан стандартлаштириш ва унинг устидан назорат ва кузатувини амалга ошириш борасида нима дея оласиз?
Жавоб: Ваколатли давлат органи туристик хизматлар соҳасидаги стандартлаштиришга доир ишларни ташкил этишни, мувофиқлаштиришни, уларнинг бажарилишини таъминлашни амалга оширади.
93-Савол.Ўзбекистонда анъанавий юқори ривожланган туризм турлари ва ривожланиш учун юқори салоҳиятга эга туризм турлари ҳақида сўзлаб берсангиз?
Жавоб:Тарихий-маданий туризм, Этно туризм, Қишлоқ туризми, Гастрономик туризм, Фестиваль туризми, Зиёрат туризми, Экотуризм
94-Савол.Ўзбекистонни тарихий-маданий туризм туризм ривожланганлигини инобатга олиб бу йўналишда қайси халқаро ташкилот асосий ҳамкорлик олиб борилади?
ЮНЕСКО
95-Савол.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган масалалар киритилади.
Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари ишлаб чиқилади, улар кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосарлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони томонидан юборилган бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади ва бажарилади.
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун масалалар белгиланган тартибда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари шаклида киритилади.
96-Савол.Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишишни (виза қўйиш) тартиби ҳақида тўхталиб ўтинг?
Жавоб:2019 йил 1 майдан 1 июлга кадар Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси президенти ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)да Ягона электрон тизимнинг пилот лойиҳаси жорий этилди ҳамда уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган тартибда қоғоз кўринишида ёхуд Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда амалга оширилди;
2019 йил 1 июлдан 1 октябрга қадар - Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Ягона электрон тизимнинг пилот лойиҳаси жорий этилди ва унга кўра манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган (виза қўйилган) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси президенти ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда устувор равишда Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилди;
2019 йил 1 октябрдан бошлаб ва кейинги даврда - манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси президенти ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишиш (виза қўйиш) ҳамда кейинчалик қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |