Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайдиган ҳужжатлар қайсилар?


Download 210.58 Kb.
bet26/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

100- Савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайдиган ҳужжатлар қайсилар?
Жавоб: Умум мажбурий ҳисобланмаган хужжатлар норматив тусдаги хужжатлар ҳисобланмайди - буларга Баён, Қарор (бир шахсга нисбатан қабул қилинган қарор) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ушбу ҳужжатларнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.
101- Савол. Ўзбекистон Республикасининг қайси қонун ҳужжатлари олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
102- Савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ёки муҳим аҳамият касб этувчи ҳужжатлари лойиҳалари қандай кўринишда тайёрланади?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш:
лойиҳани тайёрлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш ва уни тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилишни;
лойиҳа тайёрлашни ташкилий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлашни;
зарур материаллар ва ахборот тўплашни;
лойиҳанинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хатини ишлаб чиқишни;
лойиҳани тузишни;
ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертиза ўтказишни ўз ичига олади.
103- Савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари қандай кўринишда тайёрланади?
Жавоб:  Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойишлар шаклида қабул қилинади.
104- Савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қайси ҳужжатлар асосида қабул қилинади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида қабул қилинади.
105- Савол.“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга асосан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида қанча муддат?
Жавоб: Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида, чекланмайди.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling