Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини онлайн-аукционга жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш хақида тўхталиб ўтинг


Download 210.58 Kb.
bet27/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

106- Савол. Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини онлайн-аукционга жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш хақида тўхталиб ўтинг.
Жавоб: Жисмоний ва юридик шахслар “YERELEKTRON” ААТда ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталари ҳар ойда камида бир марта янгиланади.
Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун ҳар йили 10 июнь ва 10 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги мезонлар бўйича тасдиқланади:
ер солиғининг йиллик миқдори;
ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар;
ер участкасининг жойлашган жойи;
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги.
Ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ариза ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.
Аукционда фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этишга ҳақли.
Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани аукцион ғолибининг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик муносабати билан бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
107- Савол.“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари қайси турдаги экспертизалардан ўтказилиши кўрсатилган?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг қарорига кўра иқтисодий, молиявий, илмий, экологик, коррупцияга қарши экспертизадан, шунингдек бошқа турдаги экспертизалардан ўтказилиши мумкин.
108- Савол. Дискрецион ваколат нима?
Жавоб: Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) — маъмурий органнинг қонун ҳужжатлари доирасида йўл қўйилган чоралардан бирини қонунийликка ва мақсадга мувофиқликка ўзи баҳо бериши асосида ўз ихтиёрига кўра қўллаш ёки тегишли чорани қўллашдан воз кечиш ҳуқуқи.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling