131- Савол. Гид (гид-таржимон), йўриқчи-йўл бошловчи ҳамда экскурсия етакчиси тушунчаларига таъриф беринг. Уларнинг фаолият юритишига қонунчиликка кўра қандай талаблар қўйилади?
Жавоб: Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар ваколатли давлат органи томонидан бериладиган тегишли сертификат олинганидан кейин юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сифатида ёхуд юридик шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномалари асосида мустақил равишда хизматлар кўрсатиши мумкин.
132- Савол. Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тўхталиб ўтинг?
Жавоб: Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тур вақтида ўз мажбуриятларини бажариши учун туроператордан, турагентдан ёки туристик маҳсулот буюртмачисидан зарур ахборот билан таъминланишини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатлар билан (шартнома мавжуд бўлганда) танишиб чиқиш;
туристлар ва экскурсантлар билан мустақил равишда шартномалар тузиш.
Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар:
тегишли маълумотга, малака сертификатига эга бўлиши ва ўз вақтида малака оширишдан ўтиши;
мамлакатнинг тарихи, маданияти, этнографияси, иқтисодиётини ва бошқа соҳаларини расмий ёки ишончли манбалардан билиши;
туристик йўналишни режалаштириш ва экскурсияда ҳамроҳлик қилиш кўникмаларига эга бўлиши;
ўз функционал вазифаларини бажариш чоғида исми ва фамилияси ёзилган кўкрак нишонини (бейжикни) тақиб юриши;
хавфсизликни таъминлаш чораларини билиши ва фавқулодда вазиятларда амалий ҳаракат қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши шарт.
133- Савол. Туристлар сонини кўпайтириш ва уларни ҳудудларда олиб қолиш учун нималар қилиш керак?
Жавоб: Турли кўнгилочар татбирлар ўтказиш, фестиваллар, семинар
ва форумлар уюштириш
134-Савол. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида маданий мерос ва архитектура объектлари сонини нечтага ошириш бўйича тўхталиб ўтдилар?
Do'stlaringiz bilan baham: |