Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Маданий мерос ва архитектура объектларида туристларга қулайликлар яратиш учун нималар қилиш керак?


Download 210.58 Kb.
bet37/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

142- Савол. Маданий мерос ва архитектура объектларида туристларга қулайликлар яратиш учун нималар қилиш керак?
Жавоб: Замонавий СГШ қуриш, Wi-Fi, банкомат ва терминаллар ўрнатиш ҳамда дўконлар ташкил қилиш.
143- Савол. Қайси Фармон ёки қарорга мувофиқ, қачондан бошлаб замонавий санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланмаган барча турдаги автомобилларга ёнилғи қуйиш масканларининг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган?
Жавоб: 2019 йил 21 сентябрдаги “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сонли қарори.
144- Савол. Қонунчиликка мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тадбиркорлик субъектларига замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуришда кўмак бериш учун қандай ваколатлар тақдим этилган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ТУРИЗМ ТАРМОҒИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги 4095-сонли қарорининг 9-бандида. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларига намунавий, шу жумладан тармоқли лойиҳалар асосида замонавий санитар-гигиеник шохобчаларни қуриш учун 80 — 100 квадрат метр ўлчамда ер участкаларини электрон аукционга қўймасдан олиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига кўра устуворлик ҳуқуқи тақдим этилади.
145- Савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сон Фармон 15-бандига мувофиқ маҳаллий ҳокимликларга нималар белгиланган?
Жавоб: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш учун 80 — 100 квадрат метр ўлчамда ер участкалари электрон аукционга қўйилмасдан ажратилиши юзасидан шахсий жавобгарлиги белгилансин.
146- Савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарорининг мазмун моҳиятини очиб беринг?
Жавоб: Мазкур меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган тураржой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади.


147- Савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги “Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 433-сонли қарорининг туризм соҳасидаги асосий жиҳатини кўрсатинг?
Жавоб: Янги меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриб, 2019 йил 5 январдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар фойдаланишга топширган тадбиркорлик субъектига (инвестор) ушбу меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш, шунингдек, 2019 йил 5 январдан бошлаб таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг тўғрисида шартнома тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган тадбиркорлик субъектларини қисман молиялаштириш тартибини белгилайди.
манба:Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 1-боб. Умумий қоидалар. 1-банд.
Мазкур қрорга кўра, меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан:
3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;
4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling