121- Савол. Юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар қайси судлар томонидан кўриб чиқилади?
Жавоб: Юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
122- Савол. Ваколатли орган билан келишилган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ текширувлар қанча муддатда ўтказилади?
Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:
1) камерал солиқ текшируви - Солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.
2) сайёр солиқ текшируви - Сайёр солиқ текшируви ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.
3) солиқ аудити - Солиқ органлари солиқ аудити ўтказилиши бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади.
123- Савол. Ўзбекистон Республикасида ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра нечта ва қайси тоифаларга бўлинади?
Жавоб: 1) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
2) Ахоли пунктлари ерлари;
3) Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;
4) Табиатни мухофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;
5) Тарихий-маданий ахамиятга молик ерлар;
6) Ўрмон фонди ерлари;
7) Сув фонди ерлари;
8) Захира ерлар.
124- Савол. Қайси ҳолларда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга?
Жавоб: Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга.
Солиқлар ва йиғимларни бекор қилишни, солиқлар ва йиғимлар ставкаларини камайтиришни, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бекор қилишни ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар бу солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |