Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. Республика даражасидаги туристик зоналар ташкил этилишига қайси турдаги норматив ҳужжат асос бўлади?


Download 210.58 Kb.
bet30/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

118- Савол. Республика даражасидаги туристик зоналар ташкил этилишига қайси турдаги норматив ҳужжат асос бўлади?
Жавоб: Туристик зоналар республика ёки маҳаллий даражада ташкил этилади. Республика даражасидаги туристик зоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилади. маҳаллий даражадаги туристик зоналар эса ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида ташкил этилади.
119- Савол. Маҳаллий даражадаги туристик зоналар ташкил этилишига қайси турдаги норматив ҳужжат асос бўлади?
Жавоб: Маҳаллий даражадаги туристик зоналар ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида ташкил этилади.
120- Савол. Туристик зоналарнинг турларини ва асосий белгиларини кўрсатинг?
Жавоб: Туризмни комплекс ривожлантириш ва туристик ресурсларни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш, тегишли ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш, шунингдек уларни ривожлантиришга инвестициялар жалб қилинишини рағбатлантириш мақсадида туристик зоналарнинг қуйидаги турлари ташкил этилиши мумкин:
эркин туристик зона;
кичик туристик зона;
махсус туристик зона.
Эркин туристик зона эркин иқтисодий зонага тенглаштирилади. Эркин туристик зонага ва эркин туристик зонанинг иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига нисбатан эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари, шу жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган имтиёзлар ҳамда преференциялар татбиқ этилади.
Кичик туристик зона кичик саноат зонасига тенглаштирилади. Кичик туристик зоналарга нисбатан кичик саноат зоналари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари татбиқ этилади.
Махсус туристик зона белгиланган махсус ҳудуд бўлиб, унда туристик ресурслар ва ушбу ҳудудда муайян туристик маҳсулотни шакллантириш ҳисобидан туристларга хизмат кўрсатилишини таъминловчи туристик индустрия объектлари жамланади. Махсус туристик зонани ташкил этишда ушбу зона иштирокчилари учун шартлар, имтиёзлар ва преференциялар белгиланиши мумкин.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling