Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қандай амалга оширилади, унинг тартиби қандай


Download 210.58 Kb.
bet25/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

97-Савол.Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қандай амалга оширилади, унинг тартиби қандай.
Жавоб:Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи (ишлаб чиқувчи) органлар ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ёки қонун ҳужжатлари нормаларини такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашнинг жорий (бир йилгача бўлган муддатга) ва истиқболга (бир йилдан ортиқ муддатга) мўлжалланган режаларини (дастурларини) ишлаб чиқиши ҳамда тасдиқлаши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш тартиби норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи (ишлаб чиқувчи) органлар томонидан белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш қуйидаги тартибни:
лойиҳани тайёрлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш ва уни тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилишни;
лойиҳа тайёрлашни ташкилий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлашни;
зарур материаллар ва ахборот тўплашни;
лойиҳанинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хатини ишлаб чиқишни;
лойиҳани тузишни;
ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертиза ўтказишни ўз ичига олади.
98-Савол. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан қуйидагилардан қайсилар қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатлардир.
99-Савол.Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида тўхталиб ўтинг?
Жавоб:Ўзбекистон Республикасининг қонунлари лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритишнинг тартиби "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари матнларида тегишли қонунлар қабул қилинганидан кейин уларнинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини ташкил этиш учун масъул бўлган аниқ давлат органлари кўрсатилади.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling