Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Кимларга нисбатан ватандошлар атамаси ишлатилади?


Download 210.58 Kb.
bet20/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

67-Савол.Кимларга нисбатан ватандошлар атамаси ишлатилади?
Жавоб:Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида доимо истиқомат қиладиган ёки таълим олиш, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, оилавий сабаблар ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб вақтинчалик чет элда юрган Ўзбекистон фуқаролари;
• хорижга чиққан ва чет эл фуқаролигини олган, Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда Ўзбекистон – Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондан чиқиб кетган шахслар ва уларнинг авлодлари;
• этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар дейилади
68-Савол.Хориждаги ўзбек диаспора ташкилотлари ва ватандошлар билан ишловчи Ўзбекистондаги ташкилотлар номини айтинг?
Жавоб:Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси. “Эл-юрт умиди” жамғармаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси.
69-Савол.Ўзбек диаспораси энг кенг тарқалган мамлакатлар?
Жавоб:АҚШ, Россия, Туркия, Германия. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон.
70-Савол.Хориждаги ватандошлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг қандай йўналишларидан фойдаланилмоқда?
Жавоб:Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, хорижий тажрибани ўрганиш, туристлар оқимини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ва б
71-Савол.Хориждаги ватандошлар томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда қандай тарғибот усулларидан фойдаланилмоқда?
Жавоб:Промо-тадбирлар, фестивалларда иштирок этиш, акция, викторина, туризм ҳафталиклари. Ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган университетларда Ўзбекистон кунини нишонлаш, Ўзбекистонинг туризм салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказиш.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling